UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05ЖЧ-2026 саралаши. Австралия яна юта олмади  2 19:00ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон 1:1 (матнли трансляция)  44 18:31Футзал. Таиланд терма жамоаси Бухорога етиб келди  0 18:20ЖЧ-2026 саралаши. КХДР - Қатар 2:2  51 17:52Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ФИФА Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади  1 17:35ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон: Асосий таркибимиз маълум  51 17:23Долен Омурзаков номидаги стадион Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувини қабул қилишга тайёр  2 17:05Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи  0 16:52Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувига мезбонлик қилаётган Бишкек шаҳрида тартибни 3 минг полициячи назорат қилмоқда  5 15:56Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  18 15:35⚡️Мундиаль юлдузлари дастхати туширилган тўпларни ютиб олинг!  0 15:05Тен Хаг "Аякс"дан келган шогирдини қўйиб юборгиси келмаяпти  3 14:36"Фенербахче" ўз таркибига А Сериядан ярим ҳимоячи қўшиб олди  1 14:01"Ливерпуль" дарвозабони клубдан кетиш ниятидалигини маълум қилди  2 13:13БМБ футзал клуби Панама ва Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказди   3

Абдуқаҳҳор Хожиакбаров: "Олмалиқ" бу йил юқори ўринлар учун курашади" Янгиликлар

Абдуқаҳҳор Хожиакбаров: "Олмалиқ" бу йил юқори ўринлар учун курашади"

Иқтидорли ҳимоячи Хожиакбаров жорий мавсумни "Олмалиқ"да ўтказадиган бўлди.
Аслини олганда, Абдуқаҳҳор учун бу жамоа бегона эмас. Сабаби 2011-2012 йилги мавсумларда ҳам ҳимоячи "Олмалиқ" шарафини ҳимоя қилган.

Яқинда Абдуқаҳҳор шартномага имзо чеккач, "СА"га интервью берди.

- Абдуқаҳҳор, маълум муддатлик танаффусдан сўнг яна"Олмалиқ"қа қайтишингизни қандай изоҳлайсиз?

- Олдимда бундан бошқа таклифлар ҳам бор эди. Лекин Игорь Шквирин жамоасидан бўлган чорлов менга ҳар томонлама маъқул келди. Қолаверса бу жамоа айтиб ўтганингиздек, менга бегона эмас. Якдил ва курашувчан клуб шакллантирилган.

- "Бунёдкор" билан ўзаро битим поёнига етгач, бу клубда қолиш имкони ҳам бормиди?
- Ҳа, қолишим ҳам мумкин эди. Лекин "Олмалиқ"нинг таклифини рад этиб бўлмасди.

- Янги жамоага киришиб кетишингиз қийин бўлмагандир?

- Йўқ, жамоадаги футболчиларнинг деярли барчасини яхши биламан. Улар билан ўзаро муносабатимиз ҳам жуда яхши бўлиб келган. Шунинг учун ҳам мослашиб олишга кўп вақт кетмади.

- Клубда неча йил ўйнамоқчисиз?

- Келишувимиз ҳозирча бир йилни ўз ичига олади. Қолганини эса вақт кўрсатади.

- Айтишларича, жорий йил "Олмалиқ" клуби олдига юқори мақсадлар қўйилаётган экан. Чиндан ҳам шундайми?

- Ҳозирча бу борада раҳбарият олдимизга аниқ вазифа қўймади. Балки бу чемпионат бошланиши олдидан ўтказиладиган йиғилишда айтилса керак. Лекин бу таркиб билан ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун ўйнаб, юқори ўринлар учун курашамиз.

- Олмалиққа борганингизда нималарни ўзгарганига гувоҳ бўлдингиз?

- Бу ерда ижобий ишлар қилинганини кўриш мумкин. Янги замонавий стадион қад ростлаган. Қисқача айтганда, олдинга силжиш бор.

- Ўз олдигизга қандай мақсадлар қўймоқдасиз?
- Жамоамнинг ҳар бир ўйинида иштирок этиб, унинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишни истайман.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика