UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  6 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  2 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21

Абдумажидов “Металлург”га қайтди ва клубга янги легионерлар қўшилди. Шунингдек, Лобанов, Палич ва бошқа футболчилар билан шартномалар узайтирилди Янгиликлар

Абдумажидов “Металлург”га қайтди ва клубга янги легионерлар қўшилди. Шунингдек, Лобанов, Палич ва бошқа футболчилар билан шартномалар узайтирилди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"2022 йили Қозоғистон Республикасининг “Ордабаси” жамоасига ижарага берилган марказий ҳимоячимиз Одилбек Абдумажидов қадрдон клубига қайтди. Одилбек тўп тепган жамоа Премьер лигада 5-ўринни банд этди. Қозоғистон кубоги мусобақасининг эса ғолибига айланди. Жамоанинг мазкур ютуқларида шубҳасиз Абдумажидовнинг ҳам улуши катта бўлди. 

2023 йилги чемпионат арафасида “Металлург” жамоанинг ўтган йилги ўзагини сақлаб қолди. Дарвозабонлар Александр Лобанов ҳамда Акмал Ортиқовлар билан шартнома муддати узайтирилди. Шунингдек, яқин ўринбосарлар – Владимир Вагин ҳамда Ҳумоюншоҳ Сайётовларнинг муваффақиятли қатнашувига ҳам умидвормиз.

Ҳимоя чизиғида Муҳаммадали Алиқулов, Аброрбек Тошқўзиевларга хориждан қайтган Одил Абдумажидов, “Қўқон 1912” жамоасидан таклиф этилган Иван Йосович ҳамда сербиялик яна бир ўйинчи Филип Стаменкович ёрдам беради. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигига эга, АГМК, “Қизилқум” жамоаларидаги иштироки орқали яхши таниш бўлган тажрибали Владислав Косминин жамоамизнинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашдан ташқари стандарт вазиятларда ҳужумчиларимизга яқиндан кўмаклашиши аниқ.

Ярим ҳимоя чизиғимиз катта ўзгаришларга учрамади. Босниялик Керим Палич билан шартнома муддати яна бир йилга узайтирилганлиги ҳақида муқаддам маълумот бергандик. Жамоа бу йил ҳам асосий таркиб ўйинчилари Худойшукур Сатторов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Иброҳим Ибрагимов, Дамир Темиров, Эргаш Исмоилов, Беҳруз Шодмоновлар хизматига таянади. Ўзбекистон U-20 жамоаси аъзоси Шаҳзодбек Неъматжонов, истеъдодли ёшларимиз Далер Шарипов, Носир Абдусаломов, жароҳатидан фориғ бўлган Асилбек Қаюмовларга ҳам умид кўзи билан қараяпмиз. Бу позицияда соғлом рақобатни юзага келтириш мақсадида “Сўғдиёна”дан Абдужалил Маназаров ҳамда  “Пахтакор”дан Риан Исломовлар таклиф этилди.

Ҳужум чизиғида шартнома муддатини узайтирган Забихилло Ўринбоевнинг “Металлург” муваффақиятларида ёрдами катта бўлишига шубҳа йўқ. Шунингдек, мухлисларимиз ёқимтойига айланган жамоамиз тўпурари Бектемир Абдуманноновдан бу йил ҳам самарали ҳаракатларни кутиб қоламиз. Улардан ташқари мухлисларимиз “Металлург”нинг олдинги қаторида “Нефтчи”да тўпурар бўлган Марко Обрадовични кўришади. Легионер футболчиларнинг барчаси “Металлург” таркибига Янги йил байрамидан кейин Бекободда ташкил этиладиган иккинчи йиғин давомида қўшилишади", деб ёзилади клуб хабарида.

“Металлург”ни кимлар тарк этгани маълум

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика