“Аббосбек Файзуллаевни ЦСКАнинг етакчиси деб аташга ҳали эрта”

Khoja
5 фев 2024, 09:58
ЦСКА собиқ футболчиси Андрей Афанасьев "армиячилар" аъзоси Аббосбек Файзуллаев ҳақида фикр билдирди.

“Аббос ЦСКА учун ажойиб харид бўлди десак бўлади. У чемпионатнинг илк даврасини ажойиб тарзда ўтказди. Майдонда яхши ҳаракат қилди, шерикларини бир неча бор яхши имкониятга олиб чиқди. Уни ҳозирнинг ўзидан ЦСКА етакчиси деб атасак бўладими?

 Ҳали эрта, бироқ у мусобақанинг иккинчи даврасида ҳам шундай ўйин кўрсатса, кейин фикримизни ўзгартирсак бўлади. Етакчи бўлиш осон эмас, чунки бу даражадаги футболчилар ҳар доим бир хил даражада ажойиб ўйин кўрсатишлари лозим”, — деди ЦСКА собиқ мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: РБ Спорт