UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00"Женоа" "Реал" хавбекини трансфер қилишга яқин  1 11:57“Локомотив” Остон Ўрунов ва яна беш футболчини таништирди  17 11:23Дунёнинг энг қиммат дарвозабонлари рейтинги  13 11:19АГМК жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган якуний таркиби эълон қилинди  4 11:09Расман: "Тоттенхэм" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 10:34Гвардиола: "Бу ахмоқона тақвим ўйинчиларимизни ўлдиради"  3 10:10Olamsport: Бугун боксчиларимиз "Қирол кубоги" чорак финалида жанг қилишади ва бошқа хабарлар  0 10:03Зидан vs Бэйл. Қандай қилиб уларнинг муносабатлари бузилди?  7 09:50АПЛ ва А Серия грандларига “Монако” футболчиси керак   0 09:35Малком А Серия клуби билан келишиб олди   4 09:19КОНМEБОЛни коррупцияда айблаган Мессига жазо тайинланди   14 09:14"Локомотив" навбатдаги трансферни эълон қилди  36 08:47Халқаро Чемпионлар Кубоги. “Атлетико М” Мексика клубини мағлуб этди   3 08:38"Бавария" - "Милан" 1:0  2 08:33"Гвадалахара" - "Атлетико" 0:0 (4:5 пенальтилар сериясида)  0

А Сериянинг барча чет эллик хўжайинлари Янгиликлар

А Сериянинг барча чет эллик хўжайинлари

Бугунги кунда А Сериянинг 6 клуби чет эллик бизнесменларга тегишли.

"Интер" ва "Парма" — хитойлик, "Болонья" — канадалик бизнесмен, "Рома", "Милан" ҳамда "Фиорентина" — АҚШ вакиллари назоратида остида фаолият юритиб келмоқда.

“Рома”
Жеймс Палотта (АҚШ)
2011 йил
67% учун 70 миллион евро

Асл келиб чиқиши италян бўлган америкалик тадбиркор бизнесда ақлбовар қилмас карьера қила олди. Палотта 2002 йил, “Бостон Селтикс”га эгалик қилишни бошлаганидан буён, спорт менежментлигида фаол тарзда иш юритиб келмоқда.

2011 йил Палотта ҳамкорлари билан Сенси оиласидан клуб акцияларининг асосий қисмини сотиб олди, 2012 йил эса клуб президенти бўлди. Ўша вақтдан бери “Рома” бир неча бор кумуш медаль соҳиби бўлди, аммо “Ювентус”га ҳали жиддий қаршилик кўрсатадиган рақиб бўла олгани йўқ. Спорт директори лавозимига Рамон Мончи таклиф қилиниши ҳам бирмунча можароларга сабаб бўлган эди. Клуб испаниялик билан кетма-кет 2 йил трансферлар борасида ижобий натижаларга эришган (испан ўйинчиларни доим яхши сота олган). Бироқ бироз ўтиб ишлар ортга кета бошлади, Мончи ҳам “Севилья”га кетиб қолди.

Икки мавсум ўртаси “Рома” учун тартибсиз ҳолда ўтиши мумкин. А Сериядаги олтинчи поғона мураббий алмашинувига сабаб бўлди. Бу ҳам етмаганидек, клубнинг икки афсонаси жамоани тарк этди: Де Росси эркин агентга айланди, Франческо Тотти эса клуб директори лавозимидан бўшади. Шундан сўнг, клуб эгасини қаттиқ танқид қила бошлашди. Бундай даврни бошдан ўтказиш тажрибали Палоттага ҳам қийинчиликлар туғдирмоқда.

“Болонья”
Жоуи Сапуто (Канада)
2014 йил
100% учун 7 миллион евро

Сапуто – Канадага кўчиб борган италянлар авлодидан. Улар маҳсулотлар олиб-сотиш орқали бойиб кетишган. Хоккей ривожланган давлатда яшаганига қарамай, Сапутонинг футболга бўлган муҳаббати сўнмади. У Канадада яшаган пайтидаёқ МЛСда ўйнайдиган “Монреаль Импэкт” клубининг эгаси бўлган эди.

Жоуи тарихий юртининг футбол клубларидан бирига эгалик қилиш борасида энг мақбул йўлни танлай олди - “Болонья”. Ўша вақт жамоа Б Серияга тушиб кетган эди ва айнан шундай даврда клуб арзимаган пул эвазига янги хўжайин қўлига ўтганди. Ўша йили “Болонья” А Серияга қайтди, аммо ҳар йили элитадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашиб келмоқда. Эслатиб ўтамиз, жамоа 2018/19 йилги мавсумни 10-поғонани банд этган ҳолда якунлади.

“Интер”
Жан Цзидун (Хитой)
2016 йил
69% учун 270 миллион евро

Европа футболида Хитой бизнесининг инвестициялар тўлқини Италия грандларини ҳам четлаб ўтмади: бундан уч йил аввал “Интер” акциясининг асосий қисмига “Suning” компанияси хўжайини эгалик қила бошлади. Клубнинг янги эгаси биринчи бўлиб молиявий томондан барча ишни тартибга сола бошлади — “Интер” аввалроқ катта зарар кўрганди. У молиявий томонни такомиллаштириш билан бир қаторда, спорт йўналишини ҳам бирдек ривожлантира бошлади. 

“Интер” янги бошлиқ билан яна Чемпионлар Лигаси иштирокчилари қаторига қайтди. Келаси мавсумда эса жамоа Антонио Конте билан биргаликда “Ювентус”нинг Италиядаги гегемонлигига барҳам беришни олдига мақсад қилиб қўйган. “Интер”нинг бугунги кундаги асосий муаммоларидан бири — Мауро Икарди. Аргентиналик билан боғлиқ ишга қандай барҳам бериш мумкин? Бу клубнинг ҳамон энг мураккаб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

“Парма”
Цзян Личжан (Хитой)

2017 йил
60% учун 15 миллион евро

Цзян Личжан спорт бизнесидаги тажрибали шахслардан биридир. Унинг “Desports” компанияси 2004 йилдан буён спорт маркетинглиги билан шуғулланади, Цзян эса спорт клубларига фаол равишда сармоя киритиб туради. У “Миннесота” акцияларининг 5%ига эгалик қилади. Шунингдек, у Испаниянинг “Гранада” клубига ҳам эгалик қилади. Испания клубига келганига атиги бир йил бўлган Личжан спорт соҳасидаги сармояларини янада кенгайтиришни истади ва “Парма”га инвестиция киритди. Яна икки ойдан кейин эса она юртида ҳам ўз клубига эга бўлди.

Янги хўжайиннинг келиши билан “Парма”нинг Б Сериядаги иштироки ижобий натижа билан якунланди. Жорий мавсум жамоа ҳеч бир қийинчиликсиз элитадаги ўрнини сақлаб қола олди. Лекин Личжаннинг клубдаги улуши 30%гача қисқарди. Ўша пайт акциянинг 60%и маҳаллий италян бизнесменлар, 10%и мухлислар қўлида эди.

“Милан” 
"Elliott Management Corporation" (АҚШ)
2018 йил
99% учун 415 миллион евро

“Милан”даги вазият — ҳақиқий детектив. Машҳур клуб ҳам хитойлик сармоядорлар қўлида бўлган эди. Улар клубни Сильвио Берлусконидан 740 миллион евро эвазига сотиб олгандилар. Аммо осиёлик инвесторлар футбол клуби бошқарувининг аҳмоқона кўринишини намоён қилишди.

Асосий муаммо улар маблағни фойдасиз трансферларга сарфлаб, молиявий фэйр плейни нотўғри тақсимлаганликлари учун клуб фаолиятини тўхтатишига сабабчи бўлишларига бир баҳя қолди.  Энг ёмони ўша пулларнинг бир қисми кредитга олинганди. Қолаверса, ўшанда менежерлар қарзни қайтарадиган аҳволда эмасдилар. Охир-оқибат, Америка компанияси “Elliott Management Corporation” (кредит берган ташкилот) клуб хўжайинига айланди. Қизиғи шундаки, фирма бошлиғи — Пол Сингер Лондоннинг "Арсенал" клубига мухлислик қилади. Аммо тақдир туҳфаси билан у Италия клуби эгаси бўлди. 

“Милан” 2018/19 йилги мавсумни Чемпионлар Лигасидан бир поғона пастдаги ўрин билан тамомлади. Ушбу мусобақада иштирок этиш клубнинг молиявий жиҳати учун жуда муҳим эди. Энди бор умид бош мураббийлик лавозимини яқиндагина эгаллаган Марко Жампаолодан... 

“Фиорентина”
Рокко Комиссо (АҚШ)
2019 йил
98% учун 165 миллион евро 

Шонли тарихга эга яна бир клуб — ҳозирда бироз қийин даврни бошдан ўтказмоқда. Улар клуб хўжайинини бир кундаёқ ўзгартириб юборган эди. Рокко Комиссо — асл келиб чиқиши италян бўлган америкалик бизнесмендир. Шунингдек, у Америкадаги бешинчи йирик телекоммуникацион компанияга ҳам эгалик қилади. Комиссо 2017 йил “Нью-Йорк Космос” хўжайини бўлиб, спорт лойиҳасини биринчилардан бўлиб ташкил қилди. Бу клуб МЛСда ўйнамайди, аммо ажойиб тарихга эга. Ахир жамоада Пеле, Бекенбауэр, Нескенс ва Рауль каби футболчилар тўп тепган. Айтганча, бразилиялик футбол қироли ҳозирда клубда фахрий президент лавозимида иш олиб бормоқда.

Комиссо Флоренция клубини сотиб олиш орқали 2002 йилдан буён жамоани бошқариб келаётган Делла Валле ҳукмронлигига чек қўйди. Бунга асосий сабаб, Валле касодга учрагани ва клуб тўртинчи дивизионга тушиб кетгани эди. Ҳозирда топ-клублар кўз тиккан Федерико Кьезани сотиш орқали сарфланган маблағни қоплаш мумкин. Бироқ Комиссо ўйинчи камида яна бир мавсум “фиалкалар” сафида қолишини маълум қилди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+1   
25 июн 21:28:50
Xushruz (fargona sux)
Милан киммат екан
Болоня жуда арзон екан
   
25 июн 21:53:29
Azim_Nasaf
APL klublari haqida ham shunaqa ma'lumotlar kutib qolamiz, adminlar...
   
25 июн 21:30:17
Xushruz (fargona sux)
Бизни клубларниям хужаинлари борми
   
25 июн 17:31:14
Жураев.А.
"Коза ноcтра" халиям боми диманде. Агар Алъкопоне тири боганда бутун Италия футболини cотволарди. Умуман, Италия футболи коррупция колида коп кетканини битта иcботи бу. Олдинги Америкали Италян Мафиозлари "публика"га бизнеcмен боволишган походу
   
25 июн 17:20:45
aral2019
каерни карама шу Хитойликлар коил
   
25 июн 17:10:01
драган
АКШлик тадбиркорлар курумсокрокми дейманда. Хомийлик киган деярли барча жамоларининг натижалари дабдала. А сериядан ташкари Премер лига ва Премерода хам. Араб Шайхларининг жамоларига эса гап булиши мн эмас. ПСЖ, М,Ситилар
-5   
25 июн 19:06:29
sharipov odil
Comment is hidden (Show comment)
"фиалкалар" сўзини таржима қилишга ақл етмабтида!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг