UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00А Серия. “Наполи” “Болонья” енгиб, 6-ўринга кўтарилди  0 02:10АПЛ. Кейн барча голда қатнашган, Бэйл дублга эришган баҳсда “Тоттенхэм” йирик ҳисобда зафар қучди  13 01:45Сульшер — биринчи!  4 01:15“Ман Сити”нинг 2 ажойиб серияси ўз ниҳоясига етди  17 00:55АПЛ. МЮ сафар ўйинларидаги мағлубиятсиз серия бўйича “Арсенал”нинг натижасини такрорлади. Рекордга эса оз қолди  6 00:20Экстракласса. “Легия” пешқадамлигини мустаҳкамлади, Яхшибоев эса …  6 23:50Инсайдер: “Шахтёр” нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзоламоқда, Убайдуллаев бошқа жамоага ўтиши мумкин”  6 23:30Беларусь Кубоги. “Шахтёр” йирик ғалабага эришди, Убайдуллаев эса илк голини урди  5 23:23АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Этихад"да "Манчестер Сити"нинг ғалабали сериясини якунлаб берди  218 23:15Сурат биздан, изоҳ сиздан!   21 23:10“Энфилд”даги қаторасига 6-мағлубиятдан кейин Клопп нималар деди?  15 22:50Зидан “Реал”даги ўйинлар бўйича Дель Боске билан тенглашди. Улардан олдинда фақат бир мураббий бор  3 22:33Бензема Карлосни ортда қолдириб, “Реал” рекордчисига айланди  8 22:14Ла Лига. Мадриднинг икки жамоаси беллашувида "Барселона" "ютиб кетди"  170 21:50Сурат биздан, изоҳ сиздан!   21

А Серия. Марказий учрашувда "Интер"нинг қўли баланд келди Янгиликлар

А Серия. Марказий учрашувда "Интер"нинг қўли баланд келди

Италия чемпионати 18-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Интер – Ювентус 2:0 

"Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Голлар: Видаль 13', Барелла 52'

Интер – Ханданович, Янг (Дармиан, 72), Бастони, де Врей, Хакими, Барелла, Брозович, Видаль (Гальярдини, 77), Шкриньяр, Лукаку, Мартинес (Санчес, 86).

Ювентус – Шенсни, Кьеллини, Фработта (Бернардески, 52), Данило, Бонуччи, Рэмзи (Кулусевски, 58), Бентанкур, Рабьо (Маккенни, 58), Кьеза, Мората, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Бонуччи (36), Янг (60), Мората (62), Барелла (67). 


Баҳс якунланди. "Интер" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+3. Бентанкур Гальярдинига нисбатан қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. 

90+1. Зарбааа!  Хакими ўнг қанотдан дарвозага яқинлашиб келди ва кучли зарба ижро этди, ноаниқ. 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Кьеллини Лукаку билан курашда фоль ишлатди. 

87. Ууухх!  Кьезадан кучли зарба!  Хандановичдан қойилмақом сейв! 

86. "Интер"да ўзгариш: Мартинес ўрнига Санчес ўйинин тугатиб қўяди. 

85. Кьеза ҳужумдаги миссияни ўз бўйнига олди, аммо ўзини ўзи алдаган ҳолда тўпдан айрилди. 

83. Маккенни Лукакуга нисбатан қоидани бузди. 

81. Данило Кулусевскини олдинга бошлади, у тўпни ичкарига оширди, де Врей Моратани ортда қолириб, тўпни узоқлаштирди. 

77. "Интер"да алмаштириш: Видаль ўрнига Гальярдини майдонга тушди. 

76. Артуро Видаль майдонда ётибди, унги тиббий ёрдам намойиш этилмоқда. 

74. Кьеллини Роналду томон пас узатди, бироқ Криштиану ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани қайд этилди. 

72. "Интер"да ўзгариш: Янг ўрнига Дармиан ўйинга қўшилди.

71. Уууухх!  Лаутуро Мартинес Кьеллинини чалғитиб, ўткир бурчак томон зарба берди, сал ноаниқ. 

68. Хакими ўнг қанотда тўпни қабул қлди, бирга-бир вазиятда Бернардескини алдашга уринди, аммо "Ювентус" вакили рақибига йўл бермади.

67. Барелла Кьеллинига нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

65. Мората чамаси 11 мтердан бош билан кучсиз ва ноаниқ зарба йўллади.

64. Зарба!  Лукаку Брозович томон қулай пас берди, хорватияликнинг зарбасига эса озгина аниқлик етишмади.

62. Мората Бастонига нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

61. Зарба!  Маккеннининг бош билан берган зарбасини Ханданович ушлаб олди. 

60. Янг сариқ карточка олди. У Роналдунинг оёғига тепганди.

58. "Ювентус"да 3 та ўзгариш: Рэмзи ўрнига Кулусевски, Рабьо ўрнига Маккенни, Фработта ўрнига Бернардески туширилди. 

56. Фработта жароҳат олиб майдонда ётибди, кетта еҳтмол билан у ўйинни давом эттира олмайди. 

54. Кьеза Видалга нисбатан қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. 

52. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Бастонининг қойилмақом узатмасидан кейин Барелла бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва дарвозани ишғол этди – 2:0!   

49. Лукаку ўнг қанотда Кьеллини билан кураш олиб борди, шундан сўнг тўпни нариги қанотга узатмоқчи бўлди, бироқ Рабьо тўпни олиб қўйди.

47. Бентанкур тўпни ўнг қанотга Мората томон йўналтирди, Бастони ишонч билан ҳаракатланди ва "Ювентус" ҳужумчисига имконият қолдирмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+2. Кьеллини Лукакуни йиқитди ва ҳакам қоида бузиш қайд этди. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Барелла чилилик шериги Артурога пас берди, унинг зарбаси эса осмон-у фалакка йўналтирилди.   

43. Кьеллини ва Лукаку кураш олиб борди, Лукаку қоидани бузди. 

41. Зарба!  "Интер"дан яна бир кескин ҳужум, Барелланинг зарбаси хавфли чиқди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида!  Бундан олдинроқ Шенсни ва Лукаку ўзаро тўқнашиб кетишди, ҳужумчига тиббий ёрдам кўрсатилди.  

38. "Интер" тезкор ҳужум уюштирди, Барелла ўнг қанот орқали ичкарига кириб борди, Лукакуга пас... унинг зарбасини эса дарвозабон ушлаб олди.   

36. Бонуччи Мартинесга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди. 

35. Данило Мартинесга нисбатан қоидани бузди. 

33. Зарба!  Роналдунинг олис масофадан чап оёқда берган зарбасига аниқлик етишмади.  

32. Зарба!  Лукаку фаоллик намойиш этиб, курашга киришди, "Юве" ҳимоячиларининг қаршилигидан сўнг тўп Лаутарога етиб келди, унинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.  

29. Рэмзи ўнгдан ичкарига пас узатди, Мората де Врейни ортда қолдириб, бош билан Роналдуни тўп билан таъминлашни истади, аммо Хакими бунга қаршилик қилди.

28. Фработта билан тўқнашган Бареллага тиббий ёрдам кўрсатилди. 

27. Рэмзи чап қанотдан ҳаволатиб пас берди, тўп марказдаги Роналдуга қадар етиб бормади, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.  

26. Видаль Роналдуга нисбатан жуда қўпол ўйнади, стандарт вазият.  

23. Зарбаааа!  Лукакунинг айлантирма зарбасини Шенсни қайтарди! Ажойиб сейв!  Посбондан қайтган тўпга Лаутаро эга чиқди ва анча ноаниқ зарбани ижро этди. 

21. Мартинес чап қанотга ўтди ва Янгдан пас қабул қилди. Кейинги ҳолатда хорватиялик ўйинчи Брозовичнинг зарбаси ўзи хоҳлагандек чиқмади.  

19. Янг чап қанотда бурчак тўпи ишлади.  У Брозович билан ўйнади, унинг ичкарига тепган тўпини са Шенсни илиб олди. 

18. Барелла Лукакуни пас билан таъминлади, Ромелу эса тўпни сал орқароққа Брозовичга узатди, унинг зарбаси йўлига Кьеллини тўғаноқ бўлди. 

16. Роналду-Мората комбинацияси Альваронинг ноаниқ ҳаракати туфайли муваффақиятсизликка учради. 

15. Зарбааа!  Артуро Видаль бу гал ҳам фаоллик кўрсатди, аммо зарбаси ўхшамади. 

15. "Интер" гол урганидан сўнг мухлисларни байрамни бошлаб юборишди ва стадони ташқарисида мушакбозлик уюштиришмоқда. 

13. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!   Видаль!   Барелланинг узатмасидан кейин Артуро бош билан гол урди – 1:0! 

11. Рабьонинг зарбасини Ханданович қайтарди, ундан сўнг Роналду гол урди, бироқ Кьеза офсайдда қолгани туфайли гол бекор қилинди.  

9. Фработта чапдан ҳужумга қўшилди, у Рэмзидан тўпни қабул қилиб олди ва шеригига пас беришга уринди, Хакими тўпни эгаллаб олди.  

7. Зарбааа!  Брозовичнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

6. Бонуччи Хакимига нисбатан қоидани бузди ва жарима белгиланди. 

5. Моратанинг Роналду томон ичкарига узатган пасини Шкриньяр қайтаришга эришди. 

4. "Интер" босим ўтказиш орқали тўпни эгаллаб олди ва ўзида сақлаб турибди. 

3. Куадрадо коронавирусга чалингани боис ўнг қанотда Кьеза ҳаракатланмоқда. Де Лигт худди шу сабаб ўйинни ўтказиб юборади. Чап қанот ҳимоясида Фработта ўйнайди, сабаби Сандрода ҳам касаллик аниқланган. 

1. Ўйин бошланди! 

- Ўйин бошланиши мушакбозлик туфайли сал кечикди. 

- Диққат қиламиз, футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Чигил ёзди машғулотдан суратлар

Таркиблар 

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 18-турининг Марказий учрашувида "Интер" "Ювентус" билан беллашади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан бирга кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +17   

Фикрлар

+4   
18 янв 03:13:04
Temurkhan
PLAYER NUMBER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"ЧЛ" армон бўлса керак сизларга. :) :) :)
Мадоннинна экан.
+4   
18 янв 02:50:48
Shaxina Komilova
rabiot sen zor oynading
+3   
18 янв 02:03:49
zohid9100
O'yin zo'r gap yo'q intier ajoyib o'yin ko'rsatsyabdi
+2   
18 янв 09:17:12
CH E L S E A
Inter zör öynadi va g'alabaga haqli...
+2   
18 янв 03:39:59
Temurkhan
PLAYER NUMBER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қайердан олдиз бу гапни???
Derby della Madonnina или Derby di Milano
Мана гуглдан олдим.
+2   
18 янв 03:07:41
Bek 777
Barselona muxlislarini galaba bilan tabrikliman uxlamasdan korganlaringa raxmat kelasi oyinda napiliga balet qilila
+2   
18 янв 03:04:09
PLAYER NUMBER 10
Haqiqat_2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Аммо Милан жамоалари ютсаям майли дирдиму, Наполи ёки Рома ҳам қараб турмиди. Бизага ЧЛ муҳим! 9 Та чемпионликни ҳазм қилишимиз кере ҳали
"Наполи" ва "Рома" га йўл бўлсин! Яқин орада "Юве" га "ЧЛ" ни ютиш қийин бўлади, ютса ҳурсанд бўламан Италия ва "А-Серия" мавқеи учун. 9 та чемпионлик тарих энди.
+2   
18 янв 02:58:53
PLAYER NUMBER 10
Haqiqat_2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бор ука))) ҳали 20 та тур бор!
Бу йил қийин энди.
+2   
18 янв 02:53:07
VOLSHEBNIK.BARSA
inter yuveni ayadi xisob vapshe sharmandali bulishi mumkin edi
+2   
18 янв 02:01:40
Milanooo
Yuve ga hali borakan... Ikkita pas i gol! Bratishkala
+2   
18 янв 01:45:48
chL D11Natan
Inter master klass utib berdi birinchi taymda,momentlarni urganida 3-0 bulardi
+2   
18 янв 01:02:21
VOLSHEBNIK.BARSA
gool mana vidal
+1   
18 янв 10:14:19
Jaloliddin 1993
Интар мухлисларини галаба билан табриклайман зур уйин булди
+1   
18 янв 07:19:22
rivaldo-1979
Мен Реални уйинларини вапше курмайман. Бу Барсамни уйинини дунё кураркану. Яша Барса. Роналдуларинг хам ею куйибдику Италияни Барсасидан. Индамайсизлар. Демак курмагансизлар Роналдуни уйинини. Барса кизикда. Биз финалга чикдик. Энди бу уйинларини билан финал сизларга орзу булиб колаверади. 2022 ни кутингларчи Бир нарса узгариб Колар.
Жавоб ёзсанг сукинмай ёз. Булмаса Реалдек командага арзимайсан.
+1   
18 янв 07:15:02
Begi
А серия жадвали 90 йилларни эсга соворди, кучли 7 лик уша уша
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика