9 ёки 10 - Шомуродов "Женоа"да қайси рақамни танлайди?
01 окт 2020 10:31
Янгиликлар
9 ёки 10 - Шомуродов "Женоа"да қайси рақамни танлайди?
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов яқин вақт ичида Италиянинг "Женоа" клуби билан шартнома имзолайди.
Футболчи янги клуби сафида ўзининг севимли 14-рақамида ўйнай олмайди. Сабаби ушбу рақам жамоа ҳимоячиси ва вице-сардори Давеиде Бираскига тегишли.
"Женоа"да 6, 7 ва 12-рақамлар ҳеч кимга берилмайди.
Айни пайтда 9 ва 10-рақамлар бўш. Ўтган мавсум 9-рақамда "Бетис"га ўтиб кетган Антонио Санабрия ўйнаганди. 10-рақам остида "Беневенто"га кетган Яго Фальке ҳаракат қилганди.
Шу боис катта эҳтимол билан Шомуродов "Женоа"да 9 ёки 10-рақамни олади.
Маълумот учун, Элдор Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида 9, "Бунёдкор"да маълум вақт 10-рақамда ўйнаганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар