Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасидан жой олди

Sherzod Nurmatov
20 янв 2026, 13:49
SofaScore портали Туркия Суперлигаси 18-тур рамзий жамоасини тузиб чиқди.

Ундан "Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов (8,0) ҳам ўрин олди. 

Ўзбекистон терма жамоаси сардори 18-турдан ўрин олган "Фотиҳ Карагюмрук" билан учрашувнинг  (2:1) 15-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этганди.

Айни пайтда унинг чемпионатдаги голлари сони 13 тага етган ва у яққол тўпурар бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: SofaScore