

Мезбонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади. Ўйинда тўп киритган Шомуродов 89-дақиқада, Файзуллаев эса 57-дақиқада захирага олинди. Ярим ҳимоячи 45-дақиқада сариқ карточка олди.
Ўйиннинг 15-дақиқасида мезбонлар етакчиси Элдор Шомуродов ҳисобни очди. Меҳмонлардан Давид Датро Фофана 75-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Аммо, ўйин тугашига оз қолганда, аниқроғи 87-дақиқада Умар Али Шахинер ажойиб ҳаракатлар билан жарима майдончасига кириб борди ва жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди.
“Истанбул Башакшехир” 18 ўйиндан сўнг 26 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда, “Фатиҳ Карагюмрюк” эса 18 ўйиндан сўнг 9 очко билан сўнгги, 18-ўринда бормоқда.
Элдор Шомуродов 13 гол билан Туркия Суперлигаси тўпурарлар жадвалини бошқармоқда.
17 янв 2026, 19:00
İstanbul Başakşehir — Fatih Karagümrük

2 – 1
Тугади






