ЛаЛига. "Реал" яна очко йўқотди

ЛаЛиганинг 31-тури доирасидаги "Реал" - "Жирона" баҳси якунига етди.

Унда Каталония клуби пешқадам ҳамшаҳари “Барселона”га ёрдам бериб юборди ва 2-ўриндаги “Реал”нинг уч очко олишига йўл қўймади.

Шу орқали “Реал” кетма-кет иккинчи ўйинда ЛаЛигада ғалаба қозона олмади. Энди Арбелоа шогирдлари навбатдаги учрашувини “Бавария” майдонида ўтказади.

"Реал" - "Жирона" 1:1
Голлар: Вальверде 51 - Лемар 62
"Реал": Лунин - Карвахаль, Милитао (Хейсен 64), Асенсио, Фран (Менди 79) - Вальверде, Камавинга (Чуамени 79), Беллингем (Гюлер 64) - Браим (Гонсало 84), Винисиус, Мбаппе
"Жирона": Гассанига - Мартинес, Франсес, Реис, Морено - Цыганков, Лемар (Ринкон 70), Унахи (Хиль 70), Витсель, Мартин - Эчеверри (Руис 64)
Огоҳлантириш: Мбаппе 35, Вальверде 76 - Ринкон 88



Манба: championat.asia