UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01"Манчестер Юнайтед" Перейрани қўйиб юборишни рад этди  0 17:38"Ювентус" Закарияни нишонга олди  0 17:16"Ювентус" Марсьялга қизиқмоқда. МЮ футболчини фақатгина унинг бутун маошини ўз зиммасига оладиган клубга ижарага беради  0 16:53"Эвертон" хўжайини клубни сотишга тайёр  2 16:37 Бир ўйин тарихи. Сардор Рашидов Саудия Арабистонини "тиз чўктирган" кеча   16 16:28"Атлетико" ва А Сериянинг икки клуби "Тоттенхэм" хавбеки учун курашмоқда  1 16:21"Шўртан" Ғузордаги қароргоҳини қайтариб ололмаяпти  1 16:04Марлен Чобанов "Турон" футболчисига айланди  7 16:00Olamsport: Ўзбек боксчиларининг WBO рейтингидаги ўрни, Хабиб Ўзбекистонда бизнесини йўлга қўйиши мумкин  0 15:28Азар қишда "Реал"дан кетиши мумкин. Анчелотти унга ишонч билдирмаяпти  3 15:05"Реал" афсонаси Хенто вафот этди. У Европа чемпионлари Кубогини 6 марта ютган ягона футболчи  24 14:57Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди  36 14:50Миржалол Қосимов: "Рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса"  2 14:37Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз"  4 14:24Регламентда янгилик! Бу йилдан ўринбосарлар баҳси асосий таркибдан эртаси кун ўтказилади  12

"8+3". Катанец — хато танлов (18-сон) Янгиликлар

"8+3". Катанец — хато танлов (18-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот котиби, журналист Омонжон Тўхтамирзаев билан суҳбатлашдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.  

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Мен кузатган футболчилар орасида энг кучлиси - Роналдиньо.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- ЕЧЛ 1/8 финалида (2004 йил адашмасам) Роналдиньо "Челси" (Чех) дарвозасига урган голи.


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Криштиану Роналду (меҳнаткашлиги эвазига шу даражага чиққан деб ҳисоблайман). 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Халқаро миқёсда ўлчасак, чинакамига кучли мураббий бўлмаган. Назаримда, Катанец ҳам хато танлов. 

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Ҳар сафар ЖЧга чиқамиз деб кутадиган мухлислар. Бевосита футболчиларга келсак - Одил Аҳмедов. Менимча, умумий фаолияти инобатга олинса, у кўпроғига лойиқ эди. 

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Ташкилий масалаларга ҳозиргидан чуқурроқ қараш зарур. Деярли ҳаммамиз осонгина футболчиларни айбдорга чиқаришга ўрганиб қолгандекмиз. Лекин майдон ташқарисидаги ишлар ҳам анча муҳим. 

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Вазият тақозоси туфайли охирги марта стадиондан ўйинни кузатганимга ярим йилдан кўпроқ бўлибди.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

Икер Касильяс, Филипп Лам, Карлес Пуйоль, Серхио Рамос, Гари Невилл, Зинедин Зидан, Каземиро, Тони Кроос, Роналдиньо, Криштиану Роналду, Фернандо Торрес.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Кимнидир тўғридан-тўғри кўчириш керак эмас, имкон қадар яхши ҳислатларни кўпайтириш керак. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Ёқмаган тарафим - вақтимдан максимал равишда унумли фойдаланмаяпман, менимча. Камчиликларим борасида яқинларим, атрофимлагилардан сўраш тўғрироқ бўлса керак.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Умид қиламанки, чинакамига бурилиш нуқтаси дейишга арзийдиган вазият, воқеа энди (келажакда) амалга ошади. 

"8+3". Ўзбекистон МТЖни бошқарган энг кучли мураббий — Боб Хоугтон (17-сон)

Рейтинг: -13   

Фикрлар

+6   
08 дек 12:08:46
Saidjamol Masaidov
Футболга қизиқадиган ва тушунадиган одамдан олийлар шу интервьюни.
+3   
08 дек 14:03:45
Хусан-1
Бирорта генеколигдан сурамапсизларда. Бизда качон футболистлар тугилади деб.
+3   
08 дек 13:40:39
Бафо Нарзуллаев
Бадминтон ёки Чим устида хоккейнинг матбуот котибидан сурамабсизларда футбол хакида, фикрлари жуда кизик булиши мумкин...
+2   
08 дек 12:51:35
Э зинурмисан нима деяпсан, Абрамовпарастлиги билиниб турибди
+2   
08 дек 12:15:43
+998930376786
Kazemiro toni kross ? Juda kulguli shaxs ekansiz uka
+2   
08 дек 12:11:14
☆akrombek@internet.ru☆
Bu kim òzi? Katanetsni k harfiga arzimediku bu.
+1   
08 дек 14:01:38
Qunduz amaki 0717
Аксинча, Катанец ЎФА ни танлаб хато қилди
+1   
08 дек 13:17:22
SHOH.MAN_UNITED
Шундан сурашмабдида кимни мураббий килиб олиб келишни
+1   
08 дек 13:13:38
Арал Нокис
Фикрларни окиса уялармикан ози
+1   
08 дек 12:58:37
Vista 1981
Garri Nevildan boshqa xammasi zòr
   
10 дек 13:53:19
Либеро
ОМОНЖОН МИРЗАХАКИМ АКАНИ ЎҒЛИ БЎЛСА КЕРАКДА, ЁШГИНА БЎЛИБ КОТИБ БЎПТИМИ
   
09 дек 12:40:36
Aral988
Катанец ҳам хато танлов. хато танлов эмас маглубятга ушрашни якши курадиган мураббий бу боришда фифа ритнгида 200 уринга тушсак керак
   
08 дек 22:14:59
mahmudovz2505@mail.ru
Футбол сайтлари ходимлари бир кутубхонасидан сўрашмоқчи бўлишибди (8+3 га ўхшаб), Ўзбекистон терма жамоасига энг муносиб мураббий ким, термадан кимлар ЖЧ да ўйнашга кимлар хақли, Европага ўтсак футболимиз кўчаядими, нима сабабдан ёки ким сабаб охирги қадамда қоқиляпмиз, ўзи термамиз ЖЧ га чиқишига ишонасизми ва хоказолар деса, кутубхоначи холамиз миндеееййй очкиларини кўзларидан пасайтириб фантастика жанридаги китоблар иккинчи қаватда деямуш.
   
08 дек 18:58:58
Farhod__bek1990
Katanes bilan Ermatovdan birga qutulamiz. Agar murabbiy kuchli bo'lganda BAA va Iroqda uzoqroq qolardi
   
08 дек 18:07:58
Uzbekfanclub
Oxirgi marta qachon futbol ko'rgan shuni soramapslarda bu putboldi p harpiga tushumaydiku
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика