UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  34 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  101 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"8+3". Ўзбекистон МТЖни бошқарган энг кучли мураббий — Боб Хоугтон (17-сон) Янгиликлар

"8+3". Ўзбекистон МТЖни бошқарган энг кучли мураббий — Боб Хоугтон (17-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати раҳбари, журналист Фурқатбек Нишонов билан суҳбатлашдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик. 

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Лионель Месси. Агар бошқаларни ҳам қўшиш имконияти бўлса, "сўйлоқ" Роналдо тарихдаги энг соф ҳужумчи. Зидан ажойиб ярим ҳимоячи. 

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Қайсидир голни ажратиб ўта олмасам керак. Сабаби, йиллар давомида чиройли голлар кўп бўлади. Бир вақтлар Роналдиньони жарима майдони чизиғи устидан "Челси"га урган голини кўриб мазза қилганман. Иброҳимовични адашмасам миллий терма жамоада акробатик услубда узоқ масофадан урган голи. Қисқаси, чиройли голлар кўп.

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Златан Иброҳимович. Характери қандай эканлигини интервьюлари орқали билиш мумкин. Сўзларига мос ўйинини шу ёшида ҳам кучли бешликда голлар ураётгани билан исботламоқда. Кимдир фақат мақтанади, амалда ҳеч нарса йўқ, Златанда униси ҳам буниси ҳам бор.

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Билмадим. Лекин, Боб Хоугтон мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасини айтишим мумкин. Унинг даврида  Қувайтни “Пахтакор” стадионида иродали тарзда мағлуб этган ўйини хотирамда жуда яхши қолган.

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Омадсиз шахс эмас, омадсиз футболчилар дейлик. Хусусан, ўсмирлар ёшлар терма жамоалари билан осиё ва жаҳон чемпионатига чиққан, лекин катта футболга ўтиб кета олмаган эрта сўнгган юлдузчаларимиз. 

Айтганча, шу ерда бир қўшимча, омадсизлар қаторига олдинга Олий Лигада, ҳозирги Суперлигада мунтазам қатнашишни хоҳлаб, астойдил ҳаракат қилсада, қуйига равона бўлган ёки умуман ёпилиб кетган хусусий клублар – “Обод”, “Турон”, “Андижон”ни, аниқроғи, уларни бошқариб, росткамига меҳнат қилган инсонлар омадсиз бўлса керак. Чунки, чин дилдан ҳаракат қилишяпти, катта пуллар сарфлашяпти, таркибга яхши ўйинчиларни жалб қилишяпти, аммо Суперлигада бир йилдан ортиқ ўйнай олишмаяпти. Ҳақиқий омадсизлик шу бўлса керак, яна билмадим.

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Фикримча, бирлашмаслик. Кимдир болалар футболи дейди, кимдир кучли чемпионат дейди, кимдир академия дейди, бошқасида яна умуман бошқа муаммо. Лекин, сўнгги 2-3 йилда бу ҳолат анча эпақага келди. Аслида бунақа вазиятда тўғри тизим ишласа, ўз-ўзидан бирлашиш пайдо бўлади. Ўзбек футболини тўлиқ қамраб оладиган тизим бўлиши керак. Болалар футболидан тортиб, профессионалларгача. Ҳамма муаммоларни қамраб оладиган тизим ишлаб чиқилса, ўз-ўзидан ҳамма бирлашади, ҳамма ўз ишини қилади ва албатта ривожланиш бўлади. 

Бу йил "Бунёдкор" ўринбосарлари ўз майдонида бир жамоани қабул қилди ва мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин рақиб мураббийи ФИФА кунлари муносабати билан футболчиларга деярли икки ҳафталик танаффус эълон қиляпти. "Бунёдкор" устози уч кун. Ҳайрон бўлдим. "Бунёдкор" устозидан сўрадим, рақиб қолган муддат ичида навбатдаги учрашувга футболчиларни тайёрлай олади, деб сўрасам, иложи йўқ, ўйинчилар ритмдан чиқиб кетади, деди. Шунда бир фикр келди, рақиб жамоага ўринбосарлар таркиби қизиқмас, яна билмадим, бу тахмин. Ўринбосарлар асосий таркибга ўйинчи тарбиялаб берадиган жамоа, "Бунёдкор"да худди шундай. Юқоридаги вазиятда қандай қилиб ўйинчи етказиб бериш мумкин? 

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Суперлиганинг сўнгги туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Пахтакор" баҳси. Қолаверса, Тошкент шаҳар Болалар лигасидаги ўйинларни ҳам кузатиб бораман. Аниқроғи, “Бунёдкор” жамоалари иштирокидаги баҳсларни. Хусусан, "Бунёдкор-2005" жамоасини Тошкент шаҳар Кубогидаги ярим финал – "Локомотив"га қарши ўйинини томоша қилдим. Бу баҳс 3 декабрь куни бўлиб ўтди. "Бунёдкор-2005" финалга чиққан. 6 декабрь куни "Жар" ўйингоҳида бўладиган финални ҳам томоша қилсам керак.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Шу саволни очиқ қолдираман. 

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Қиладиган ишимни ортга суришим энг катта камчилигим бўлса керак.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- 2004 йил ЎзМУга талабаликка қабул қилиниб, шу ердаги курсдошларим билан танишиш, хусусан, қиёматли дўстим Анварни таниш. Университетдаги курсдошларим ва Анвар оғайнимни таниш сабабли ҳаётимда кўп нарса ўзгарган. Халқимиз тили билан айтганда оқ ва қорани таниганман. Аниқроғи, ҳалол билан ҳаромни фарқига борадиган инсонга айланганман.

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким? (16-сон)
"8+3". Аброр Имомхўжаев — Месси, Марадона ва Миржалол Қосимов ҳақида (15-сон)
"8+3". "Терма жамоа ҳеч қачон кучли бўлмаган, энг яхши мураббий эса Рауф ака..." (14-сон)
"8+3". "Мен танқидчи эмасман, жуда ҳам инжиқман" (13-сон)
"8+3". Ўзбекистон терма жамоасини ҳеч қачон кучли мураббий бошқармаган (12-сон)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика