UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  2 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  0 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  1 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  2 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  6 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  13 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  22 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  5 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  15 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  169 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1

Биринчи лига. “Энг яхши матбуот котиби Фурқатбек Нишонов! Янгиликлар

Биринчи лига. “Энг яхши матбуот котиби Фурқатбек Нишонов!

Спортда хусусан миллионлар ўйини бўлмиш футболда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ниҳоятда катта.
Буни йилдан-йилга футболчи мураббийлар теран тушуниб бормоқда. Матбуот бу клубнинг юргизаётган ички сиёсатини оммага етказиб бериш демакдир. Лекин афсуски бугунги кунда журналистларга бўлган моддий эътибор жуда паст. Ваҳоланки футболимизда бўлаётган ишларни халққа етказиб бераётганлар айнан ОАВ вакилларидир.

Чалғимаймиз. Мана икки йилдирки сайтимиз кўпчиликнинг ёдидан чиқиб бораётган биринчи лигага катта эътибор қаратиб, унинг ҳар бири турини онлайн тарзда ёритиб борди. Бу эса айрим туман жамоаларининг ишқибозлари учун айни муддао бўлди. Сабаби ҳар бир туманда ўзига яраша футбол мухлислари мавжуд бўлиб, улар ўз қишлоғидаги жамоага бефарқ бўла олмайди.

Тан олиш керак, биринчи лига ўйинларини ёритиб боришда, биргина “СА”нинг ўз ходимларини ўрни бўлмади. Табиийки бунда вилоятдаги ҳамкорларимизнинг ҳам кўмаги катта бўлди. Йил якунида уларни назардан четда қолдириб, миннатдорчилик билдириб қўйишнинг ўзи кифоя қилмаслигини тушуниб етдик. Шу боис қуйида уларга тўхталиб ўтамиз.

Бу борада дастлаб биринчи лига пешқадами бўлган “Шўртан”дан бошласак. Жамоа илгари олий лигада ҳам иштирок этгани боис, расмий сайтига эга. Лекин расмий сайт жорий йил давомида аввалгидек фаол ишламади. Лекин шу ерда бир нарсани айтиб ўтиш керак. Расмий сайт хостинг билан боғлиқ муаммо туфайли ҳам маълум муддат ишламасдан турди. Бу биргина матбуот котибнинг айби эмаслигини тушуниш лозим. Аммо шунга қарамай, клуб матбуот котиби Толибжон Қосимов ОАВ ходимлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, клуб ҳақидаги барча саволларга жавоб бериб келди. Сайтимизда “Шўртан”ни ўйинларидан таркибни чиқиб боришида шу инсонни ёрдами катта бўлди.

Олий лигага иккинчилардан бўлиб йўл олган “Қўқон-1912”да бугунги кунда икки нафар матбуот котиби фаолияти юритмоқда. Маҳаллий Анвар Охунов 60 ёшга кирган бўлишига қарамай ҳамон ёзув-чизув билан машғул. Бу инсон билан кўп маротаба суҳбатлашганимиз боис, у кишига қоил қоламиз. Доим ўз ишига жиддий ёндошади ва уни пухта бажаришга интилади. Ишонасизми, Анвар ака “Қўқон-1912”нинг уй ўйинлари бўлишидан бир ҳафта олдин, шаҳар бўйлаб, учрашув афишасини дараҳтларга бирма-бир ёпиштириб чиқади. Стадионда сухандонлик қилади. Сайтимизнинг Қўқондаги ҳамкори. Ўйинлардан 1 соат аввал таркиб беришни ўзига одат қилиб олган. Биз ҳам ўз навбатида у кишига турнинг бошқа ўйинларидаги натижаларни етказиб бериб турамиз. Клубнинг яна бир матбуот ходим Ойбек Копадзе сайт бўйича ишлайди. Лекин ҳамкасбимизни ранжитмаган холда шуни айтиш мумкинки, сайт бу йил айтарли зўр ишламади. Клуб ўз расмий сайтига асосан “СА” ва бошқа рақиб жамоа сайтларида чиққан хабар ва маълумотларни қўйиш билан чекланди. Қолаверса яқинда олий лигага чиққанини муносиб нишонлаган қўқонликларнинг байрам тадбири ҳақида ҳам расмий сайтда ўқимадик.

Тошкентнинг “Обод” жамоаси бу йил дебютант бўлгани учунми ёки бошқа сабабми матбуот хизматига эхтиёж сезмади. Бунинг натижасида жамоанинг ҳатто уй баҳсларидаги ўйинлардан таркибларни олишга қийналдик.



“Оқ-тепа” олий лигага чиқиш йўлида барчасини босқичма-босқич амалга оширмоқда. Икки йилдан буён жамоада матбуот котиби ишламоқда. Унга керакли шароитлар яратиб берилган.  Фурқатбек Нишоновни биринчи лига бўйича “Энг яхши матбуот котиби” номинациясида ғолиб деб топдик. Чиндан ҳам ҳамкасбимиз йил давомида клуб расмий сайтини юқори савияда ишлата олди. Ҳар бир баҳсдан олдин кичик бир превью. Учрашувдан сўнг эса ўйин шарҳи. Уй ўйинларидан фотогалерея ҳам албатта бўлди. Қолаверса уй учрашувида жамоа таркибларини “СА”га бериб туришни ҳам канда қилмади.

“УзДонгЖу”да матбуот котиби йўқ.
Биринчи лиганинг доимий иштирокчиси бўлган “НБУ-Осиё”да матбуот котиби Фаҳриддин Юнусов ишламоқда. Лекин жамоанинг расмий сайти йўқ. “НБУ-Осиё”нинг уй ўйинларидан таркибларни “СА”га доим етказиб бериб туришга ҳаракат қилди.

Фарм-клуб номини олган “Машъал-2”ни Ҳумоюн Давуров имкон қадар  расмий сайтида ёритиб боришга ҳаракат қилди. Бу борада унга эътироз бўлиши мумкин эмас.

2012 йил ташкил топилган “Зомин”да матбуот котиби Илҳом Юнусов эканлигини кўпчилик билмаса керак. Уч йилдан буён матбуот хизматида ишлаб келаётган Илҳом ака бу йилдан бошлаб, “СА”нинг ҳамкорларидан бўлди. 50 ёшни қарши олган журналист ҳамкасбимиз Зомин ва умуман Жиззах вилоятидаги футбол янгиликларни бизга етказиб бериб туради.

Ҳудди “Машъал-2” каби биринчи лигада фарм-клуб сифатида иштирок этган “Пахтакор-2” жамоанинг расмий сайтида айтарли ёритилмади.

Тошкентнингг яна бир жамоаси “Истиқлол” ўз расмий сайтига эга. Матбуот котиби эса “СА” ходими Толибжон Қосимов. Лекин билишимизча матбуот котиб клуб билан хайрлашган. Жамоанинг расмий сайти ҳам бу йил айтарли ишламади.
Нукуснинг “Орол” жамоасида матбуот котиби йўқ. Лекин у ерда ҳамклорларимиз бор. Стадион сухандони Бердах Қаллибеков уй ўйинларида имкон қадар таркибларни бериб туришга ҳаракат қилади. Қолаверса сайтимизнинг ашаддий юзери “Қазаяқли Адилбай” ҳам Нукусдан туриб ёрдам қилади.

Биринчи босқичдан кейин фаолиятини тўхтатган “Гулистон”нинг уй ўйинларидан ҳамкоримиз Энвер Гафаров таркибларни етказиб бериб турди. Лекин жамоанинг матбуот котиби йўқ. Клуб олий лигада иштирок этганида сайт очилганди. Кейинчалик сайт ҳам ишламай қолди. Чунки уни ишлатадиган шахс йўқ.

“Аланга”, “Ғаллакор”, “Шердор”, “Регистон”, “Ғиждувон” каби жамоаларда ҳам матбуот котиби йўқ. Афтидан яқин йиллар ичида бу клублар бу каби ишларни амалга ошира олмаса керак. Яна ким билади дейсиз.


Биринчи лига. “Энг яхши тасвирчи” Шерзодбек Мамадалиев!

Биринчи лигада кўп жамоалар видео операторга эҳтиёж сезмайди. Кейин мураббийлар ўзича фикр юритиб, ҳакамлар ўйинни “ўлдирганлиги” ҳақида оғзини “гўпиртириб” гапиради. Хайрон қоласан киши. Факт қўлида бўлмасада, ҳакамлардан нолишга тушади. Шундай пайтда видео тасвирчининг ўрни ниҳоятда катта. Буни тушунган тушунди. Эътибор бермагани эса ўша тасвирчига бериладиган пулни ҳам бошқа кераксиз ишларга сарф этиб юраверади.

Видео операторлар орасида бу йил эътиборимизни тортгани, Шерзодбек Мамадалиев бўлди.  



Яна аввалги қаддини тиклаётган Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоасида бу йил матбуот котиби ишламади. Лекин клуб видео оператор бу борада ҳам “СА”га катта ёрдам берди. Шерзодбек Мамадалиев айрим видео операторлари сингари фақат ўйинни тасвирга тушириб, уйга кетишни ўйлаймайди. У киши ҳатто сафар ўйинларига ҳам бориб, учрашувдан олдин таркибларни етказиб бериб турди. Ўз ишининг фидоийси. Келаси йил “СА” билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, водийдан видеоларни етказиб беришни режалаштирмоқда. Клубда 7 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. Мамадалиев ҳатто болалар футболини ҳам ҳар бирини тасвирга туширади. Жамоа иккинчи лигада иштирок этган кезларда ҳам Шерзодбке Мамадалиев турли роликларни ихтиро қилиб, мураббий ва футболчиларга тақдим этиб келарди. Ҳақиқий профессионал! Бундан кўриниб турибдики, “УзДонгЖу”да видео операторга бўлган эътибор ва унинг клубда тутган ўрни юқори савияда. Биринчи лига бўйича “Энг яхши тасвирчи” номинациясида айнан Мамадалиевни ғолиб деб топдик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика