UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  0 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  7 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  15 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  81

"8+3". Аброр Имомхўжаев — Месси, Марадона ва Миржалол Қосимов ҳақида (15-сон) Янгиликлар

"8+3". Аброр Имомхўжаев — Месси, Марадона ва Миржалол Қосимов ҳақида (15-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал яқиндагина Championat.asia сайтида да фаолият бошлаган таниқли журналист Аброр Имомхўжаев билан суҳбатлашдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик. 

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Лионель Месси.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Голлар деб ўзгартирайлик шу саволни. Сабаби, улар битта эмас: Диего Марадонанинг ЖЧ-1986да Англия терма жамоасига урган голи (қўли билан эмас, майдон марказидан бошлаган рейди), Роберто Карлоснинг Франция терма жамоасига жаримадан урган голи, Миржалол Қосимовнинг Нигерия терма жамоаси дарвозасига урган голи. 


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?

- Аввал - Диего Марадона эди, ҳозир - Криштиану Роналду.

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Миржалол Қосимов.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- 1994-йилдаги Ўзбекистон терма жамоаси кучли эди.

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Майдонлар аҳволи ва болалар футболидаги қинғир ишлар.

- Аёллар ва футбол. Бунга қандай қарайсиз?

- Ижобий қарайман. Агар эътибор кучайтирилса, биз Осиёда энг етакчилардан бирига айланишимиз мумкин.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг (11 ўйинчи + мураббий, жаҳон ва ўзбек футболи аралаш).

- Аралаш қила олмайман, сабаби унда ўзбек футболчилари кирмай қолиши мумкин. Алоҳида жаҳон ва Ўзбекистон терма жамоаларини тузиб беришим мумкин.

Жаҳон терма жамоаси: Буффон  - Мальдини, Беккенбауэр, Пуйол, Карлос – Бекхэм, Платини, Зидан – Роналду, Марадона, Месси. Мураббий Ринус Михелс.

 Ўзбекистон терма жамоаси: Бугало – Билолов, Магометов, Аширов, Г.Денисов – Қосимов, Пятницкий, Ан, Аҳмедов – Фёдоров, Хадзипанагис. Мураббий Рустам Акрамов.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Мен ҳеч кимни илоҳийлаштирмаганман.

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Раҳматли онам “агар сал эгилишни билганингда, аллақачон вазир бўлардинг” дердилар. Тилим аччиқ ва гап келганда ҳеч кимни аямайман. Бунинг оқибатида кўп панд еганман. Энг катта камчилигим – дангасаман.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- 1992 йил ўзбек журналистларидан биринчи бўлиб АҚШга борганман. Унгача Тюмень ўрмонларидан бошқа ҳеч нимани кўрмаганим инобатга олинса, мен бир тизимда ва бир ҳилликда улғайган оддий совет кишиси эдим. АҚШ сафаридан кейин дунёқарашим бутунлай ўзгарган...

"8+3". "Терма жамоа ҳеч қачон кучли бўлмаган, энг яхши мураббий эса Рауф ака..." (14-сон)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика