UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  5 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  0 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  2 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0

"8+3". "Терма жамоа ҳеч қачон кучли бўлмаган, энг яхши мураббий эса Рауф ака..." (14-сон) Янгиликлар

"8+3". "Терма жамоа ҳеч қачон кучли бўлмаган, энг яхши мураббий эса Рауф ака..." (14-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал журналист, "Барса"нинг ашаддий мухлисаси Дилдора Ҳолбаева билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик. 

1. Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Шубҳасиз Лео Месси. Уни ҳар жиҳатдан чуқур ҳурмат қиламан.

2. Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Мессининг ҳар бир голи чиройли. Аммо энг ёдимда қолгани Мессининг "Реал" дарвозсига урган голи эди. Қийин кечган ўйинда "Барселона" ғалаба қозонган (2017 йил, 2:3).


3. Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? (масалан, характер ёки эътибори билан)

- Айнан бир кишини кўрсатиш жуда ҳам қийин. Агар айтиш керак бўлса, Иньеста, Хави ва Месси бошқалардан ажралиб туради. Бу инсонларда ҳақиқий ватанпарварлик, клубга бўлган садоқат яққол кўриниб туради. 

4. Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Рауф Талгатович Инилеевни кўрсатган бўлар эдим. У 2007 йилда Осиёнинг энг яҳши мураббийи бўлган. Рауф ака билан Осиё кубоги чорак финалигача бориб, Саудия Арабистонига 2:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз.

5. Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- Менимча, энг яхши терма жамоа ҳали олдинда. Қачон Жаҳон чемпионатига чиқсак, ўшанда кучли эканлигимизни анлатади. Шу пайтгача бўлган терма жамоамиз кучли бўлмаган, уларга ҳар доим нимадир етишмаган. 

6. Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Айнан битта жиҳатини айтолмайман. 

7. Аёллар ва футбол. Бунга қандай қарайсиз?

- Фикрим жуда ижобий. Ўз севган касби билан шуғулланишга аёллар ҳам ҳақли. Уларнинг ўйинларини ҳар доим кузатишга ҳаракат қиламан.

8. Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Тер Штеген, Дани Алвеш, Пике, Карлес Пуйоль, С. Бускетс, Хави, Иньеста, Месси, Неймар, Суарес.

9. Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Футболда - Месси. Умуман айтадиган бўлсам - онам. 

10. Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Вақтим жуда камлиги. Ҳар бир ишии идеал даражада бўлишини истайман. Шунинг учун инжиқман.

11. Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Футболга кириб келишим. Қизиқиш ортидан бу мени касбимга айланган бир соҳа бўлди. Футбол менга жуда катта имкониятларни олиб келган. Кўп одамлар билан танишдим, янги жойларни кашф қилдим. Бунда championat.asia'нинг ҳиссаси жуда ҳам катта. Битта журналистга керак бўладиган барча имкониятлар эшигини очиб берган. Бу учун уларга раҳмат айтаман.

"8+3". "Мен танқидчи эмасман, жуда ҳам инжиқман" (13-сон)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика