UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  9 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5

8+3. Шавкат Насибуллаев — футболимиздаги энг омадсиз одам Янгиликлар

8+3. Шавкат Насибуллаев — футболимиздаги энг омадсиз одам

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал сайтимизда узоқ йиллардан бери фаолият юритаётган Зоир Турсунбоевнинг фикрларига қулоқ тутдик. Маълумот учун, сиз Championat.asia'да томоша қиладиган аксар видеолавлар айнан Зоирбекнинг меҳнат маҳсули бўлади.

— Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

— Лионель Месси.

— Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

— Дивок Оригининг "Барселона" дарвозасига урган голи. Ўшанда Трент тўпни бурчакдан ўйинга киритганида "кўк-анорранглилар" юзидаги ҳайратни қайта-қайта кўриш ёқади.


— Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?

— "Милан" етакчиси Златан Ибрагимович.

— Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

— Ўйлашимча, ҳали унақаси бўлмаган.

— Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

— "Нефтчи" ва "Турон" жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарган Шавкат Насибуллаев. Ўйин охирида унга нисбатан катта ҳурматсизлик бўлганди.

— Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

— Танқидми? Ўйинларни ташкиллаштириш, стадионларда мухлисларга яратилган шароитлар жуда ёмон. Аренада кўнгил очиш учун етарли шароитлар бўлмагани учун ҳам ишқибозлар стадионларга келмай қўйди. Бир сўз билан айтганда, клублар мухлислар учун ишламайди. Мухлисларни қўя туринг, баъзи стадионларда журналистлар компьютерини қувватлашии учун қурилма ҳам йўқ. Шунингдек, трансляциялар ва майдон сифатини яхшилаш пайти ҳам аллақачон етиб келди.

— Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

— Сўнгги пайтларда Суперлига баҳсларини офисдан кузатишга мажбур бўляпман. Чунки мухлислар учун ўйинлардаги хавфли вазиятлар жамланмасини тайёрлашим керак. Охирги бор "Сурхон" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги ўйинга тушгандим. Ўшанда бекободликлар сўнгги дақиқаларда гол уриб, ғалабани илиб кетишган.

— Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

Дарвозабон: Буффон.

Ҳимоячилар: Александер-Арнольд, Аспиликуэта, Серхио Рамос, Марсело.

Ярим ҳимоячилар: Сон, Канте, Модрич.

Ҳужумчилар: Месси, Левандовски, Роналду.

— Ҳаётдаги кумирингиз ким?

— Кумирим йўқ. Сахий ва ҳалол инсонларга ҳавас қиламан, уларга ўхшагим келади.

— Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

— Жуда кўп. Шуларни тўғрилашга ҳаракат қиляпман.

— Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

— Ҳозирча мени ҳайрон қолдирадиган воқеа ҳам, ҳаётимни ўзгартирадиган катта бурилиш ҳам бўлмаган.

8+3. Тўй куни, Миржалол Қосимов ва Ривалдо ҳақида — Камолиддин Алимов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика