Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади
04 июл 14:38
Янгиликлар
Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади
Испаниянинг “Атлетик” футбол клуби жамоа вингери Нико Уильямс билан шартномани узайтирганини маълум қилди.
22 ёшли футболчи билан янги шартнома 2035 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Қайд этилишича, испанияликнинг товон пули 50 фоиздан кўпроққа ошган. ОАВ хабарига кўра, аввалги тўлов 62 миллион евро эди.
Аввалроқ футболчига "Барселона" қизиқаётган эди, бироқ Каталония клубидаги молиявий ҳолат трансферни амалга оширишга тўсқинлик қилди.
Уильямс якунланган мавсум 45 учрашувда қатнашиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар