UZ

Сўнгги янгиликлар

02:39А Серия. "Аталанта" "Интер" учрашувида ҳисоб очилмади  0 01:55Африка кубоги. Экваториал Гвинея Жазоирни мағлубиятга учратди  1 01:30"Реал Мадрид" — Испания Суперкубоги соҳиби!  44 00:47Вейналдум уч ҳафтага сафдан чиқди  0 00:24Умид Исоқов: "Нефтчи"да 10 йил ўйнаганман. Футбол куни стадион ўйин бошланишидан 4-5 соат аввал мухлислар билан тўларди"  6 00:20Нойер йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлиши ҳақида фикр билдирди  2 00:05А Серия. "Аталанта" — "Интер". Асосий таркиблар маълум  2 00:02А Серия. "Рома" пенальтидан урилган гол эвазига "Кальяри"ни енгди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  33 23:53Тухель ПСЖ ҳимоячисини жамоасига олиб келиши мумкин  1 23:26"Барселона" Депайга имконият бермоқчи  3 23:01Африка кубоги. Тунисда йирик ғалаба, Кот-д'Иувар сўнгги дақиқаларда уч очкони қўлдан чиқарди  6 22:49Моуриньо "Эвертон" таклифини рад этди  6 22:22"Реал" нигоҳи Влаховичга қаратилди  5 22:05Испания суперкубоги. "Атлетик" — "Реал Мадрид". Алаба ва Родриго таркибда  18 21:47Ван де Бек ва Вейналдум "Ньюкасл"нинг таклифига қандай жавоб берди?  4

"5 ёки 6 ўринлар учун курашадиган жамоалар мени қизиқтирмайди" - "Истиқлол" мураббийи Виталий Левченко чемпионлик, "Насаф" ва ўзбек клублари таклифи Янгиликлар

"5 ёки 6 ўринлар учун курашадиган жамоалар мени қизиқтирмайди" - "Истиқлол" мураббийи Виталий Левченко чемпионлик, "Насаф" ва ўзбек клублари таклифи

Интервью вақти! Қўшниларимизда нима гап?

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси 2021 йил якунларига кўра мамлакат чемпионлигини тантана қилдиБунга қадар душанбеликлар 2010, 2011, 2014, 2015, 2016, 2017, 2018, 2019 ва 2020 йилларда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди. Жамоа учун жорий йил омадли келди, дея оламиз. Клуб ўз тарихида илк бор ОЧЛда иштирок этди ва гуруҳ босқичидан чиқди. Олдинда эса яна бир соврин учун имконият, яъни Тожикистон кубоги финалида "Хўжанд"га қарши баҳс кутиб турибди. Мавсум якуни арафасида жамоанинг украиналик мураббийи Виталий Левченкони суҳбатга чорладик.

- Виталий Григорьевич аввало чемпионлик билан чин дилдан табриклаймиз. 2021 йилги мавсум ҳақидаги дастлабки фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Табрик ва эътибор учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Ҳа, таъкидлаганингиздек мавсум қизиқарли ва ёдда қоларли воқеларга бой кечди. Бизга кўпгина ёқимли ҳиссиётларни тортиқ этди. Ўз тарихимизда илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашдик. Аввал бунга яқин келганмиз. Лекин насиб қилмаган экан. Биласиз кучли гуруҳдан ўрин олдик. Ўз квартетимизда 1 ўрин билан кейинги босқичга чиқдик. Мусобақада мен учун ёқимли нарса шу бўлдики, ОЧЛнинг амалдаги чемпионини жамоамиз 4:1 ҳисобида таслим қилди. Яна бир бор кўринди, эндиликда Тожикистон клубларига жуда жиддий муносабатда бўлишади. Шунингдек мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига биз 10 чемпионликни қўлга киритдик. Бу билан барча мухлисларимизни табриклаб қоламан. 

- Клуб билан олдингизга қўйган барча мақсадларингизга эришдингизми?

- Бир гапни доим айтаман, тарих ва кечаги кун билан яшама. "Истиқлол" ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда максимал даражада мақсад қўяди. 

- Тожикистонда даражаси ўсаётган ва ривожланиш борасида "Истиқлол"дан кейинги жамоани айта оласизми?

-  ОФК кубогига йўлланмани қўлга киритган клублар ривожланишга ҳаракат қилмоқда. Лекин уларга моддий техник база етишмади. Ривожланишнинг тезкор ва комплекс дастурини ишлаб чиқиш керак. Бунинг учун академия ва ёшлар футболини йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун яхшигина маблағ керак. 

- "Хўжанд" билан кечадиган кубок финалига тайёргарлик қандай кетяпти? 

- Биз ҳар бир тўқнашувга муҳим ўйин сифатида қараймиз ва эътиборни сусайтирмаймиз. Диққатимиз натижага қаратилган. Шунинг учун жуда жиддий тайёргарлик кетяпти. Ғалаба бизга мавсумни юқори нотада якунлаш имконини беради. 

- Бундай ютуқлар ва натижалардан сўнг сизнинг ҳаридорларингиз кўпайиши табиий. Айни пайтда Тожикистон терма жамоасига ҳам номзодингиз илгари сурилаётганлиги ҳақида эшитдик. Шунингдек ўзбек клублари орасида ҳам сизни кўзлаб юрганлар бор экан...

- Менинг кейинги фаолиятим борасида турли миш-мишлар бор. Лекин мени ривожланишга қаратилган лойиҳага, юқори мақсадларга ва вазифаларга эга жамоалар қизиқтиради. Бешинчи ёки олтинчи ўрин учун курашадиган клублар қизиқ эмас. 

- 2021 йилги Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бордингизми? Барибир четдан хорижлик мутахассиснинг фикри қизиқ ва холисона бўлади...

- Ўзбекистон чемпионати сўзсиз Марказий Осиёдаги энг кучлиси. Барча жамоалар сифатли футбол кўрсатади. Менга "Насаф"нинг фалсафаси ёқади. Асосий эътибор ўз тарбияланувчиларига қаратилади. Қизиқ томони улар билан ҳам йилдан-йилга натижа кўрсатишни уддасидан чиқмоқда. Масалан 2021 йилда ОФК кубоги финалида ҳаракат қилди ва Ўзбекистон кубогида зафар қучди. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +22   

Фикрлар

+12   
07 дек 17:59:43
Phenomenal
Насаф футбол фалсафаси футболга қизиққан ҳар кимга ёқадида!
+9   
07 дек 19:23:44
STERILOK
айрим футболни ф ҳарфигаям тушинмайдиган довдир мухлислар мана бу мутахасисни фикрларини диқат бн уқисин,Насафда профисионалар ишлайди ҳатто қушниларам Насафни тутган йули туғри эканини айтиб утишябди,кимларнидир ёрдами бн чемпион булаётганларни нима учун бу мурабий тилгаям олмаган? чунки булар ҳам ким аслида ким эканини сизу биздан ҳам яхшироқ билишади
+9   
07 дек 19:05:42
BAVARIA REAL
НАСАФ бу УЗБ клублари футболининг халкаро бренди хисобланади.УЗБ футболи дегандай уларнинг куз унгида НАСАФ гавдаланади.
+9   
07 дек 18:42:47
Ulugbek 72
"НАСАФГА ЎХШАШИ ЙЎҚ" Фан клубни шиорларидан бири.
Халоллик хамма жойда юқори бахоланади.
Насаф ХАЛҚ ЖАМОАСИ номини Пахтадан тортиб олиш ун 20йилдан ошиқ халол мехнат, халол жанг қилди. Ўзбекистондан ташқаридаги исталган футбол мутахассисларидан ўзбек футболи хақида сўралса барчаси НАСАФНИ эътироф этади. Улар хам пойтахт жамоаларини кирдикорларини яхши билишади.
+9   
07 дек 17:57:19
FK Barselona
Xorijlik mutaxassis b n intervy bulsa Nasaf ijobiy baho berishga majbur qiladiga yagona jamoa
+9   
07 дек 17:47:44
Sayfuddinovich86
Zo'rlarga tan berishadi!!!!
+7   
07 дек 19:57:35
Ravshan Nabiyev
Xorij futbolchilari, muhlislari, mutahasislari chempionatimizdan kimni qanaqaligini bilishadi Mana bir isbot mutaxasisning fikrini eshitmoqdasiz.kimlardir xaqiqat I eshitgisi kelmiy uzini Uzi ovutib kelmoqda
+7   
07 дек 19:11:53
Siti shahar
Эркинжон Эркинжон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар Насаф булмаса Узбекистон чемпионати 1 тийинга киммат
Шу ёзганизга рузикул бердиевни булбулчасини епсиз
+6   
07 дек 22:20:21
STERILOK
PAKHTAKOR вечный N1. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Э нимала дивосан узин? Пахтакор уйнаб чемпион буб юрганда катда буган сани команден? Качондан халк жамоаси буб колди? У факат сандакала учун халк жамоасидур. Ясавогансанла халк жамоасини. Уша кушниларини 1 таям командаси ютганми Пахтакорри суриштириб кур. Наборот хаммаси 4-0, 5-0 лага юткизиб кеган. А сани команден хали бери ютомиди ушалани. Пахтакорри обрусини Туркман Козог Рус Украин хуллас тогдали Араб Форсладан сурасен этиб беришади. Тугри этасан санлани кимлигини хамма курди гувохи булишди. Арзимаган нарсага осмонга сакрашларини.
йуқ жойдан қизил бериб бо жамоа етакчисини уйиндан олиб жамоанга Насафни кучсизлантириб беришам санигча арзимаган нарсами???? пахтакоринга келсак узбдаги сохта чемпионликдан бошқа ҳеч қаерни обод қилмаган,саюз давриям бир марта иштиван секич даврида олийда 6 чи урини олганини айтмаганда бир йил олийда уйнаса 2-3 йил биринчи лигада судралиб юрарди,так што пахтакорнгни тарихи бн имено сизлар мақтана олмайсизлар,қолаверса ҳамма кеча бн эмас бугинги кун бн яшайди бугинги кунда УЗБни 70-80 % мухлиси пахта-насаф уйинларида сан узингча ҳалқ жамоаси дейдиган пахтакорга эмас Насафга ҳайриҳоҳлик билдиришаётганини узи ким аслида кимлигини курсатиб турибди, камандангни 430та мухлисидан булак ҳеч ким пахтакорни ёқтирмаслигини юзерларни қолдираётган каментларданам билса булади,камандангни узи айбдор судиялар этагига камроқ ёпишганда пахтакор бунчалик обрусини йуқотмас эди,сан минг марта ёзавер пахта ҳалқ жамоаси пахта чемпион деб но одамлар эса аксинча уйлашади даже мана узинг куриб турибсан чет элликларам пахтакорни эмас Насафни туғри йулда деябди,бу одам мутахасис сан бн ман мухлисмиз халос ҳоҳласанг ҳоҳламасанг мутахасислар одий мухлисга қараганда аниқроқ фикр билдиришади
+6   
07 дек 18:04:54
Эркинжон Эркинжон
Агар Насаф булмаса Узбекистон чемпионати 1 тийинга киммат
+5   
07 дек 22:48:16
Akram Haydarov MAGNIFICO
PAKHTAKOR вечный N1. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Э нимала дивосан узин? Пахтакор уйнаб чемпион буб юрганда катда буган сани команден? Качондан халк жамоаси буб колди? У факат сандакала учун халк жамоасидур. Ясавогансанла халк жамоасини. Уша кушниларини 1 таям командаси ютганми Пахтакорри суриштириб кур. Наборот хаммаси 4-0, 5-0 лага юткизиб кеган. А сани команден хали бери ютомиди ушалани. Пахтакорри обрусини Туркман Козог Рус Украин хуллас тогдали Араб Форсладан сурасен этиб беришади. Тугри этасан санлани кимлигини хамма курди гувохи булишди. Арзимаган нарсага осмонга сакрашларини.
Agar pahtakor 79 fojiyasi bo'maganda SNG davlatlari orasida itam eslamasdi PAHTANI shu falokat pahtakordi mashhur qilgan. Eng yahshi rezultat 6-o'rin. NASAF O'RTA OSIYONI ENG MASHHUR KLUBI DEB TOPILDI O'TGAN YILI. SO'ROVNOMADA O'RTA OSIYO AHOLISI QATNASHGAN PAHTA 3-O'RINNI OLDI. Hatto QIRG'IZISTONNI OLOY KLUBI 2 - o'rinni oldi. Hullas PAHTA uhladi o'zi 367 muhlisi bor edi shuyam ketadi bu yil. Artelga Akfag ishlaydiganlar muhlislik qiladi endi pahtaga
+3   
07 дек 20:59:09
STERILOK
PAKHTAKOR вечный N1. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор 50-60йилдан бери халк жамоаси. Бундан кейинам халк жамоаси буб колади. Халк жамоаси булиш учун Пахтакор босиб утган йули босиб утиш кере. Тошкенни командалариданам узини командени кирдикорлари аччиб сассиб етипти.
ҳалқ жамоаси деб ҳалқ мехрини қозонган жамоани аташади,ҳалқ ланатини олган жамоани қанақасига ҳалқ жамоаси дейишлари мумкин? интевиюга этибор бер ҳатто чет элликлар ҳам Насафга ҳавас қилишябди Насаф туғри йулни танлаган дейишябди сани пахтакоринга ҳавас қилишмаяпти пахтакорингни тилгаям олишмаяпти шундан ҳам билса булади жамоангни обруси қушнилардаям бир пул эканини,нимасига тортишасан ойни этак бн ёпаман деб чиранма,одамлар ким аслида ким экани куриб билиб туришибди
+3   
07 дек 20:12:14
Кукча
Истиқлол Тожикда 5 йил чемпион бўлибди уларда ҳам нега чемпион бўлаверади деб ковлашармикан а.
+3   
07 дек 19:59:54
PAKHTAKOR вечный N1.
Ulugbek 72 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"НАСАФГА ЎХШАШИ ЙЎҚ" Фан клубни шиорларидан бири. Халоллик хамма жойда юқори бахоланади. Насаф ХАЛҚ ЖАМОАСИ номини Пахтадан тортиб олиш ун 20йилдан ошиқ халол мехнат, халол жанг қилди. Ўзбекистондан ташқаридаги исталган футбол мутахассисларидан ўзбек футболи хақида сўралса барчаси НАСАФНИ эътироф этади. Улар хам пойтахт жамоаларини кирдикорларини яхши билишади.
Худди узини команден "ОППОКДЕ"а? Кунгиз боласини оппогим диган гаппи кипсан.
+3   
07 дек 19:03:15
Dilshod Muratov
Chetdan shunaqa muarabbiylar mutaxasislar kurgan falsafani Uzbda PFL,UFF naxotki kurishmasa.
Ber imkon voxa,vodiy VILOYAT klublariga xam.
Ana shunda Uzbekiston da futbol yanada rivojlanadi.
Faqat otamdan qolgan kamandani zuraki chempion qilgan bilan shuncha yildan buyon nima uzgardi.

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика