

Бразилиялик футболчига "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. "Тўпчилар" ёзда МЮ билан шартномаси якунланадиган 34 ёшли футболчини эркин агент сифатида жамоага қўшиб олишмоқчи. Маълумотларга қараганда, "Арсенал" раҳбарияти аллақачон футболчининг агентлари билан музоракалар олиб борган.
Маълумот учун, Каземиро "Манчестер Юнайтед" сафида 2022 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. Футболчи жорий мавсум 28 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 2 та ассист бор.
Футболчига "Арсенал"дан ташқари МЛС ва Саудия Арабистонидан таклифлар бор.



