Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"
09 дек 2025 14:05
Янгиликлар
Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер клуб ва мураббий Арне Слотга қарши чиққан Муҳаммад Салоҳни кескин танқид қилди.
"Мен Муҳаммад Салоҳ ва унинг агентига эслатмоқчиманки, у "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди. Бу шунчаки факт.
У, шунингдек, ўз мамлакати кўрган энг буюк ўйинчи. Миср — Африка Миллатлари Кубогидаги энг муваффақиятли жамоа. Бироқ Салоҳ ҳеч қачон Африка Миллатлари Кубогида ғолиб чиқмаган.
Мен уни футболчи сифатида камситмоқчи эмасман. Лекин сен "Ливерпул"га келганингда юлдуз эмасдинг.
Қанчалик кучли бўлишингдан қатъий назар сенга жамоадошларинг, мураббий ва мухлисларнинг ёрдами керак.
Унга буни эслатиб қўйиш муҳим. У гапирганида, фақат "Мен, мен ва мен!", деб гапирмоқда", – деди Каррагер.

Аввалроқ "Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйгани хабар қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар
Futbol fanatlarining ichida irqchi, millati, yovvoyilari, vaxshiylari, qashshoqlar, milliarderlari ham bo'ladi. Allaqachon tahdid ham qilgandir Salahga.