UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  1 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  0 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  2 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  8 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0 07:42"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда  5 01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  2 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  36 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  5 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  8 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3

Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"

Про лига 18-туридан ўрин олган "ФарДУ" – "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шавкат Юсупов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги беллашувни марказий учрашувларидан бири эди деб айтсак бўлади. Олдинги турларда юқори ўриндаги жамоалар билан баҳсда муносиб қаршилик кўрсата олгандик. Бугун ҳам "Арал"дан очко олишга ҳаракат қилдик. Ғалаба учун майдонга тушгандик, яратган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақиб курашувчан жамоа эканини билардик. Дуранг адолатли бўлди деб ҳисоблаймиз", – деди Юсупов. 

- Про лига якунланишига иккита тур қолди. Бу борада фикрларингиз...

- Бизни олдинда сафарда ўтадиган "Жайхун" билан баҳс кутиб турибди. Улар доим босим уюштирадиган жамоа, бизни осон ўйин кутмаяпти. Охирги турда уйда "Олимпик"ни қабул қиламиз. Икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа кетма-кет тўрт турдан бери ютқазмади. Бу футболчиларга қанчалик таъсир кўрсатмоқда?

- Жамоада кайфият яхши. Ўйиндан ўйинга ўзига бўлган ишонч кучаймоқда. Ҳамма бир-бирини яхши тушунмоқда. Беш турдан буён ютқазмадик. Стадионда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат, уларни кейинги учрашувда ҳам кутамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
27 окт 18:22:35
Karimov Maqsud
Karimov
   
27 окт 18:22:02
Karimov Maqsud
Hshsh
   
27 окт 18:21:32
Karimov Maqsud
..
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика