Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?
		
		24 окт 17:43
        Янгиликлар	
	 
				 
				Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?
Чипталар икки тоифага ажратилган:
• 1-тоифа — 100 000 сўм (1 ва 1А секторлар);
• 2-тоифа — 40 000 сўм (қолган барча секторлар).
"Пахтакор" клуби финал беллашувининг номинал мезбони сифатида техник зонанинг чап қисмидан жой олади. Шундан келиб чиқиб, "Пахтакор" ишқибозларига ўз жамоалари финалда тўп тепадиган тўқ кўк рангда ажратиб кўрсатилган секторлардан чипта харид қилиши тавсия этилади.
"Бухоро" клуби эса финал учрашувини оқ либосда ўтказади. Клуб мухлисларига оқ ранглар билан ажратиб кўрсатилган секторлардан жой олиш тавсия этилади.
Бунда клубларнинг эҳтимолий таклифига кўра, 16-сектор тўлиқлигича "Пахтакор" фан-клуби учун, 18-сектор эса тўлиқлигича "Бухоро" фан-клуби учун умумий савдодан алоҳида равишда сотилиши режалаштирилган. Бундай таклиф бўлмаган ҳолатда мазкур секторлар чипталари ҳам умумий савдога чиқарилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Андижондаги катта футбол оқшомига ташриф буюрувчиларни Лига томонидан тайёрлаб қўйилган совғалар кутмоқда. Чипта харид қилган мухлисларда ютуқли ўйинда иштирок этиш ва аввалдан белгилаб қўйилган совғалардан бирига эга чиқиш имконияти мавжуд. Бунинг учун мухлислардан "Бобур Арена" стадионига кириш имкониятини берувчи уч катта дарвозалардан киришда чиптанинг тегишли ажратиб кўрсатилган қисмини махсус қутига солиш сўралади. Кейинчалик ғолиблар шу чипта рақамлари асосида саралаб олинади.

Финал ўйини учун Лига 5 та iPhone 17, 5 та PlayStation 5 ҳамда 5 та смарт телевизорини ютуқ сифатида тайёрлаб қўйган. Ғолиблар стадионнинг ўзида аниқлаб олинади. Бунда омадли чипта рақамлари мухлислар гувоҳлигида ва холис кишилар томонидан лототрондан тортиб олинади ҳамда чипта рақамлари "Бобур Арена" таблосида акс эттирилади. Ғолиб деб топилган чипталар эгалари беллашувдан кейин стадионга ёндош ҳудудда жойлашган Андижон футбол ассоциацияси биносида ўз ютуқларини қабул қилиб олади. Сизда кўпроқ чипта харид қилиш ва ютуқли ўйинда ғолиб чиқиш коэффисентини ошириш имконияти мавжуд.
Маълумот учун, чипталар "Бобур Арена" стадиони кассаларида сотилади. Финални томоша қилиш учун бошқа шаҳарлардан ташриф буюраётган мухлислар @echipta_bot орқали буюртма беришлари ва кейинчалик шу буюртма асосида "Бобур Арена" стадиони кассалари ёнида ташкил этилган махсус дарча орқали ўз чипталарини қўлга киритишлари мумкин. Финал ўйинига мухлислар фақатгина тегишли чипта ёрдамида киришлари учун рухсат этилади. Шундан келиб чиқиб, бот орқали чипта харид қилган мухлисларга ҳақиқий чиптани қўлга киритиш масаласини иложи борича эртароқ ҳал қилиш тавсия этилади.
P. S. "Бобур Арена" стадионида чипталар савдоси масаласи тартибли йўлга қўйилганлигини инобатга олиб, Лига мазкур финал беллашуви учун чипталар савдоси масаласида маҳаллий eChipta платформаси билан ҳамкорлик қилади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар