UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди Янгиликлар

Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди

“Бунёдкор” футбол академияси Осиё қитъасида етакчи эга футбол масканларидан бири саналади.

Академия раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аксарият мутахассислар диққат марказида турибди. Жумладан ёшлар футболини ривожлантириш халқаро қўмитаси эксперти Мишель Моммертц клуб академиясига ташриф буюрди. Таниқли мутахассис “Бунёдкор” футбол Академияси директори Шавкат Саидов ва мутахассислари билан учрашди. Суҳбат давомида европалик меҳмон сўнгги йилларда ўзбек футболининг халқаро мусобақаларда эришаётган ютуқлари, Ўзбекистон (U-17) ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионлигини қўлга киритгани, академия тарбияланувчилари Абдуқодир Хусановнинг машҳур  “Манчестер Сити” клуби сафига қўшилгани, Элдор Шомуродовнинг Туркия супер лигасида тўпурарлар сафида бораётганини алоҳида эътироф этди. Мишель Моммертц Нидерландия футбол академиялари методологияси, маҳаллий мураббийларнинг иш фаолияти, академия тарбияланувчиларининг катта футболга ўтиш жараёни ҳақида маълумотлар берди ва дўстона фикрлар алмашилди. Келгусида  “Бунёдкор” футбол академияси ҳамда халқаро қўмита ўртасида ҳамкорлик ишлари давом эттирилиши ҳам айтиб ўтилди. 

Шунингдек, нидерландиялик мутахассис яқинда икки юлдузли “Ал-Васл” футбол академиясида бўлганини, лекин “Бунёдкор”да ёш футболчиларга яратилган шароитлар у ерникидан анча яхшироқ эканлигини таъкидлади. “Бунёдкор” футбол академиясида ёш футболчиларга яратилган қулай имкониятлар ва мавжуд футбол инфротузилмаси ушбу футбол функционерида илиқ таассурот қолдирди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
31 окт 21:29:51
Shuxrat Abdijalilov
Shomurodov Mashal akademyasi tarbyalanuvchisiku.20 yoshida bunyodkorga utgan.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика