

Бу Асрор Алиқулов шогирдларининг 132 кун деганда илк ғалабаси бўлди. "Шўртан" сўнгги марта 22 июнь куни ўз майдонида "Сурхон"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Шундан кейин жамоа кубокнинг бир баҳси билан ҳисоблаганда 14 учрашувда иштирок этди ва шуларнинг 3тасида дуранг ўйнади, қолган баҳсларда мағлуб бўлди.
Айни дамда "Шўртан" ҳисобида 15 очко бор, жамоанинг Пролигага тушиб кетиши ушбу турдаёқ аниқ бўлиши ҳам мумкин.



