Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр
24 окт 08:50
Янгиликлар
Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр
"Реал Мадрид" "Ювентус" қанот ярим ҳимоячиси Кенан Йилдизни сотиб олишга қизиқмоқда, деб хабар беради агент Жованни Бранчини Tuttomercatoweb нашрига берган интервюсида.
Бранчинининг сўзларига кўра, "Лос Бланкос" бош мураббийи Хаби Алонсо 20 ёшли туркни сотиб олиш учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр.
Йилдиз бу мавсумда барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029-йил ёзигача амал қилади. Трансфермаркт нашри футболчини 75 миллион еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар