

Томонлар ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилишди.
"Реал" клуби ва жаҳон футболи афсоналаридан бирига ўз миннатдорчилигини билдиради. Анчелотти 6 йил ичида жамоани 15 та титул сари етаклади. Биз унга ҳаётининг янги босқичида омад тилаймиз”, – дейилади "қироллик клуби" баёнотида.
Олдинроқ "қаймоқранглилар"нинг янги бош мураббийи испаниялик Хаби Алонсо бўлиши маълум бўлганди.
"Реал" 2024/2025 йилги мавсум Испания чемпионатида 2-ўринни эгаллади. Чемпионлар Лигасида жамоа чорак финалда Лондоннинг "Арсенал" жамоасига мағлуб бўлди.



