МЮ мухлислари "Арсенал" билан ўйин олдидан норозилик намойиши ўтказади
09 мар 2025 13:47
Янгиликлар
МЮ мухлислари "Арсенал" билан ўйин олдидан норозилик намойиши ўтказади
"Манчестер Юнайтед"нинг The 1958 мухлислар гуруҳи клуб фанатларини АПЛнинг 28-турида "Арсенал" билан бўладиган ўйин олдидан норозилик акциясига чиқишга даъват этди.
Улар катта норозилик юришини режалаштирмоқда ва барча иштирокчилардан қора кийимда келишни сўрамоқда. Уларнинг фикрича, бу "клубнинг аста-секин ўлиб бораётгани"ни ифодалайди.
"Клуб кўз ўнгимизда ўлиб бормоқда – ҳам майдонда, ҳам ундан ташқарида. Бунинг учун клуб эгалари жавоб бериши керак. Биз мухлисларни бирлашишга ва "Манчестер Юнайтед"ни барбод қилишда давом этаётган Глейзерларга қарши туришга чақирамиз", – деди The 1958 гуруҳи вакили Стив Кромптон.
"Манчестер Юнайтед" ва Арсенал ўртасидаги қарама-қаршилик 9 март куни Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади. Манчестер жамоаси ҳозир АПЛда 33 очко тўплаб, 15-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар