Фабрицио Романо: "Манчестер Сити" Ҳусанов учун пойгага қўшилди
03 янв 2025 04:34
Янгиликлар
Фабрицио Романо: "Манчестер Сити" Ҳусанов учун пойгага қўшилди
"Манчестер Сити" Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга қизиқмоқда.
"Манчестер Сити" "Ланс" марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни январдаги рўйхатига қўшди. Ўз позициясида энг яхши иқтидорлардан ҳисобланаётган 20 ёшли марказий ҳимоячига бир нечта топ клублар қизиқиш билдирмоқда. Пойга очиқ, "Манчестер Сити" вазиятдан хабардор", — деб ёзади инсайдер ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов "Ланс"га 2023 йил "Энергетик-БГУ" (Беларусь)дан 100 минг евро эвазига ўтганди. Ҳамюртимиз жорий мавсум Лига 1 доирасида 13та ўйинда ҳаракат қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар