Эшитдик-да! Алишер Одилов "Химки" билан шартнома тузди, келишув муддати ҳам маълум

Tolibjon Qosimov
26 авг 2024
Хабарингиз бор, "Олимпик" ҳужумчиси Алишер Одилов "Химки" жамоасига ўтиш арафасида турган эди.

20 август куни тунда берган хабаримизда форвард бир неча соатдан кейин Россияга учиб кетиши ва янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида ёзган эдик.

Championat.asia олган маълумотга кўра, Одилов "Химки"да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. 23 ёшли ҳужумчи янги жамоаси билан 2 йиллик шартнома имзолаган.



Алишер Одилов индинга, 28 август куни Россия Кубоги гуруҳ босқичи доирасида "Локомотив"га қарши Москвада бўлиб ўтадиган ўйинда дебют қилиши кутилмоқда. Маълумот учун, "Локомотив" айни пайтда Россия чемпионатида 15 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кубокда москваликлар олдинги икки ўйинда ҳам ғалаба қозониб, ўз гуруҳларида 1-поғонада боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Химки" жорий мавсум Россия чемпионатида 6 ўйиндан кейин 6 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia