UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20А Серия. "Наполи" ва "Интер"да ғалаба  0 03:10Лига 1. ПСЖ меҳмонда минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 02:56Ла Лига. "Атлетико" 90+4 дақиқада гол уриб, "Реал Овьедо"ни мағлуб этди, Альварес чемпионатдаги 14 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  3 02:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда қийин ғалабага эришди, Роналду пенальтидан фойдалана олмади  4 01:05Бундеслига. Интрига ўлди-ми? "Бавария" "Дер Классикер"да "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, жадвалда ундан 11 очко олдинлаб кетди  6 00:52Тимур Кападзе: “Самарқанддаги ўйин қийин бўлишини билардик”  3 00:25АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди  14 00:17Мирко Йеличич: "Бу Суперлигада осон ўйин йўқ. Барча жамоалар ўз оиласи, клуби учун курашмоқда"  0 23:39Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"  0 23:22Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"  1 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  4 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  2 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  45 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  6

"Барселона" Гюндоганни текинга қўйиб юбораётганининг сабаби маълум қилинди Янгиликлар

"Барселона" Гюндоганни текинга қўйиб юбораётганининг сабаби маълум қилинди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган "Манчестер Сити"га мутлақо текинга ўтадиган бўлди.

Футболчи "кўк-анорранглилар" билан машғулотларда иштирок этмай қўйган ва унинг агенти ҳам шу ҳафта аввалида Англияга етиб борган. "Шаҳарликлар" германиялик футболчи трансфери устида ишлашни бошлаб юборган. "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола бу хабардан жуда ҳам мамнунлигини яширмаган.

Ўз навбатида "Marca" нашри "Барса" Гюндоганнинг кетиши натижасида маошлар учун сарфланадиган суммани (немис футболчиси йилига 15 миллион евро маош олади) қисқартиришни мақсад қилган. Бунинг натижасида клуб Дани Ольмони рўйхатдан ўтказа олиши ва яна битта трансфер амалга ошириши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ёзда Илкай Гюндоган "Ман Сити"дан "Барселона"га эркин агент сифатида келганди. Орадан бир йил ўтиб воқеа тўлиқлигича такрорланмоқда, фақат йўналиш ўзгарган.

"Ман Сити"га қайтиши кутилаётган Илкай Гюндоган халқаро фаолиятини якунлашини эълон қилди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика