UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  1 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  4 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  32 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  7 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  7 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  3 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2

Евро-2024. Австрия Нидерландияни ер тишлатди ва биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди Янгиликлар

Евро-2024. Австрия Нидерландияни ер тишлатди ва биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди

Европа чемпионати "D" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Нидерландия — Австрия учрашуви бўлиб ўтди.


Евро-2024. Гуруҳ босқичи. 3-тур

Нидерландия — Австрия 2:3 (ТУГАДИ)

Ҳакам: Иван Кружлиак (Словакия)

Гол: Дониелл Мален (автогол) 5, Коди Гакпо  46, 1:1, Романо Шмид 59, 1:2, Депай 75, 2:2, Забицер 80, 2:3

Нидерландия: Барт Вербрюгген, Лютсхарел Гертрейда, Вирджил ван Дейк, Натан Аке, Стефан де Врей, Мемфис Депай, Коди Гакпо, Тиджани Рейндерс, Йоей Верман ( 7. Симонс, 34), Дониелл Мален, Йерди Схаутен.

Захира: 13. Бейло, 25. Бергвейн, 17. Блинд, 19. Бробби, 15. Ван де Вен, 9. Вегхорст, 8. Вейналдум, 26. Гравенберх, 22. Дамфрис, 3. Де Лигт, 21. Зиркзее, 20. Матсен,23. Флеккен, 12. Фримпонг

Австрия: Патрик Пенц, Максимилиан Вёбер, Штефан Пош, Николас Зайвальд, Марко Арнаутович, Александер Прасс, Марсель Забитцер, Флориан Гриллич Филипп Линхарт, Романо Шмид Патрик Виммер 

Захира: 24. Вайман, 11. Грегорич, 26. Грюль, 21. Данилюк, 4. Дансо, 22. Зайдль, 17. Каинц, Қ  1. Линднер, 16. Мвене, 3. Траунер, 12. Хедль, 25. Энтруп

Огоҳлантириш: Штефан Пош (Австрия) 31, Патрик Виммер (Австрия) 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. Бу Европа чемпионати. Зерикарли ўйин деган нарса бу чемпионат учун бегона.

85. ЗАРБААА. Вегхорстнинг боши билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. Шунчаки ўйин ёнмоқда. 

80. ГОООООООООООООООООЛ. Бу Австрия нималар қилиб ташлаяпти? Забицер жарима майдончаси ичида жамоадошидан тўпни қабул қилиб олиб кучли зарба билан дарвозага тўпни михлади. 

77. Ҳакамни ўзи бориб кўради. Гол инобатга олинди. 

75. ГОООООООООООООЛ. Депай ҳисобни тенглаштирди. У юқоридан Вегхорстнинг сай ҳаракатларидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳакам эса голни ҳисобга олишга шошилмади. У ВАРни тинглади ва голни инобатга олди. 

66. ЎЗГАРИШ. Нидерландия,Аке ўрнига ван де Вен, Рейндерс ўрнига Вейналдум, Мален ўрнига Вегхорст тушди.

64. ЎЗГАРИШ. Австрия, Романо Шмид ўрнига Баумгартнер, Патрик Виммер ўрнига Лаймер, Флориан Гриллич ўрнига Кверфельд, тушди.

59. ГОООООООООООООООООЛ. Бу қандай терма жамоа, мағлуб бўлишни истамаётган Австрия ҳисобда олдинга чиқиб олди. Флориан Грилличнинг ажойиб узатмасини Романо Шмид боши билан голга айлантирди, 1:2 

56. Параллел равишда кетаётган ўйинда Франция Польша дарвозасини ишғол қилди. Бу ўйин матнли трансляцияси

48. Ҳаммаси жойида. Нидерландия ўйинга қайтди. Куман танаффусдан шогирдларига яхшигина ширин гапларни айтган кўринади. 

46. ГООООООООООООООООООЛ. Нидерландия иккинчи бўлимни ҳисобни тенглаштириш билан бошлади. Жамоадошидан тўпни қабул қилиб олган Гакпо аниқ зарба билан дарвозанинг узоқ бурчагига жойлади. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Тўп назорати Австрияда. Улар шошмаяпти ва анча хотиржам. 

40. Мален ёриб кирди ва тўпни жамоадошига узатди. Австрия ҳимоячилари тўпни яхши блоклади. 

37. ЗАРБААА. Австрия футболчис Забицердан ажойиб зарба. Нидерландиялик посбонга сейв учун тасанно

34. ЎЗГАРИШ. Нидерландия, Йоей Веермен ўрнига Хави Симонс тушди. Куман ўйинни ўзгартиришни истамоқда. 

33. ОГОҲЛАНТИРИШ. Австрия, Патрик Виммер

31. ОГОҲЛАНТИРИШ. Австрия,Штефан Пош

29. ЗАРБААА.Австриядан ҳужум. Забицернинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегди. Зарба ҳақиқатдан кучли чиқди. 

22. ЗАРБААА. Маленда айбини ювиш учун имконият бўлди. Унинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 

15. Австрия яна ҳужумга ўтди. Забицер анча фаол. 

10. Нидерландия ҳисобни тенглаштириш учун бор кучини ишга соляпти. Австрия ҳам бўш келмаяпти.

5. ГООООООООООООООЛ. Австрия яна ўша чап қанотдан кириб борди ва Прасс тўпни жарима майдончаси ичига узатаётган вақтда тўп нидерландиялик футболчи Маленга тегиб дарвоза тўрига бориб тушди. 

1. Австрия  илк дақиқадан ҳужумга ўтди. Чап қанотдан амалга оширилган ҳужумга аниқлик етишмади. 

- Ўйинга старт берилди. 

- Навбат икки жамоа мамлакати мадҳияларига. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика