Артета "Лидс Юнайтед"га қарши ўйиндаги иродали ғалабага муносабат билдирди

11 окт 2026, 09:35
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигаси 2026/2027 йилги мавсуми 6-туридан ўрин олган "Лидс Юнайтед"га қарши ўйинни шарҳлади.

Учрашув Лондоннинг "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

"Бизни жуда оғир ўйин кутиб турганини билардик. Биз 16 нафар футболчимиз йўқ бўлган уч ҳафталик танаффусдан ҳамда оғир мағлубиятдан сўнг қайтмоқда эдик. Бўларнинг бари бизга тинчлик бермаётган эди.

Олдимизда иккита мақсад бор эди. Биринчидан, чорловни қабул қилиш, чунки биз Премьер-лигада ҳали мағлуб бўлмаган ва ҳақли равишда юқори ўринни эгаллаб турган жамоага қарши ўйнаётган эдик. Иккинчидан, биз ниманидир исботлашимиз керак эди. "Брайтон" билан ўйиндан сўнг нозик жойимизга тегиб кетишганди.

Биз ўйинни жуда яхши бошладик ва учрашув боришини тўлиқ назорат қилдик, аммо жуда самарали ҳужум қилиш учун бўш ҳудудлардан, ўйин эпизодларидан ва қўшилиш имкониятларидан фойдалана олмадик. Шу сабабли ўйин бироз очиқ тус олди. Рақибимизга дарвозамиз олдида хавф туғдириш учун кўп имконият шарт эмаслигини билардик: тўп жарима майдончасига тушган ҳар сафар улар жуда хавфли эдилар. Якунда бир тўп фарқи билан ортда қолаётган эдик, аммо вазиятни ўз томонимизга бура олдик, ўзимизда ғалабага бўлган иштиёқни қайта уйғотдик, жамоамизга хос бўлган характер ва жасоратни кўрсатдик. Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг ўйин энергетикаси ўзгарди. Захирадан майдонга тушган футболчилар яна ўйин боришига катта таъсир кўрсатишди ва ғалаба қозонишимизга ёрдам беришди.

Биз айнан шундай характердан ташкил топганмиз. Ҳар ҳафта бизни тахминан бир хил вазият кутаётганини тушунамиз. Охирги икки ҳафта ичида лигада нималар бўлаётганини қайтадан тушуниб олиш учун жуда кўп ўйинларни томоша қилдим. Ва бундан buyog'iga ҳам ҳаммаси шундай ривожланади", — дейди Артетанинг сўзларини клуб расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Arsenal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›