UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  0 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  1 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  1 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  1 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  6 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  2 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  5 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  12 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  5 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  6 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  4

Евро-2024. Мбаппе ва Левандовскининг пенальтидан урган голлари Франция ва Польшанинг муросасини таъминлади Янгиликлар

Евро-2024. Мбаппе ва Левандовскининг пенальтидан урган голлари Франция ва Польшанинг муросасини таъминлади

Европа чемпионати "D" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Франция — Польша учрашувининг якунланди.

Франция — Польша 1:1

Голлар: 1:0 – 56, пенальти Мбаппе, 1:1 – 79, пенальти Левандовски.

Франция – Меньян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте (Гризманн, 61), Рабьо (Камавинга, 61), Тчуамени (Фофана, 81), Дембеле (Коло-Муани, 86), Барколя (Жиру, 61), Мбаппе.

Польша – Скорупски, Давидович, Беднарек, Кивер, Залевски (Скурась, 68), Зелиньски, Шиманьски (Свидерски, 68), Модер, Франковски, Урбаньски, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Залевски (24), Рабьо (43), Давидович (89), Свидерски (90+2).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Польшаликларнинг бурчак тўпи зарба билан якунланди. Меньян ўз ўрнида. 

79. ГОЛ! Левандовски яна чап тарафга зарба йўллада, Меньян яна шу тарафга ташланди, бироқ бу сафар қайтара олмади.


77. Меньян!!! Левандовскининг 11 метрдан йўллаган зарбасини французлар посбони қайтарди, бироқ ҳакам унинг дарвозаси чизиғидан иккала оёғи билан чиқиб кетганини маълум қилиб, қайта зарба белгилади.

76. Пенальти! Упамекано ўз жарима майдонида қўполлик ишлатгани учун Франция дарвозасига пенальти белгиланди.

74. Польшалик футболчи рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади. Аммо ВАР монитор қаршисига ҳакамни чорлади.

70. Тео чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кириб, узатма амалга оширди, аммо шериклари тўпга етиб кела олмади.

61. Францияда биратўла уч ўзгариш содир бўлди.

56. ГОЛ! Мбаппе пенальтидан Европа чемпионатидаги дастлабки голини урди!


55. Пенальти! Дембеле рақиб жарима майдони ичида йиқитилди.

53. Эрнандес ҳужумда қўполлик ишлатди.

49. Скорупски! Мбаппенинг айланма зарбасини польшалик посбон қайтарди.

48. Кантенинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

47. Мбаппенинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Французларда кетма-кет иккита хавфли вазият юзага келди. Дастлаб Тео, сўнгра Мбаппенинг зарбаларидан кейин Скорупский вазият қаҳрамонига айланди.

43. Рабьо рақиб футболчиси нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

39. Тчуамени жарима майдони ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Рекошет Польша жонига оро кирди.

34. Польшадан яна бир хавфли вазият! Зелиньскийнинг узатмасидан сўнг Левандовски бош билан зарба йўллади, тўп Салибага тегиб, майдонни тарк этди.

28. Футболчилар чанқоқларини босиб олишди.

26. Дембеленинг яна бир муваффақиятсиз бурчак узатбаси - бу сафар тўп тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди.

24. Залевски икки қўли билан Мбаппенинг футболкасини ушлаб олди ва унинг қарши ҳужумга қочиб кетишига тўсқинлик қилди — сариқ карточка.

15. Польшадан хавфли бурчак зарбаси! Урбаньскининг узатмасидан сўнг яна Меньян катта саҳнага чиқди.

6. Зелинскийдан хавфли зарба! Меньян ўз ўрнида.

4. Французлар дастлабки дақиқаларданоқ назоратни қўлга олишди.

1. Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика