UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  28 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  16 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  2 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  3 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  4 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  443 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  2 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0

Евро-2024. Мбаппе ва Левандовскининг пенальтидан урган голлари Франция ва Польшанинг муросасини таъминлади Янгиликлар

Евро-2024. Мбаппе ва Левандовскининг пенальтидан урган голлари Франция ва Польшанинг муросасини таъминлади

Европа чемпионати "D" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Франция — Польша учрашувининг якунланди.

Франция — Польша 1:1

Голлар: 1:0 – 56, пенальти Мбаппе, 1:1 – 79, пенальти Левандовски.

Франция – Меньян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте (Гризманн, 61), Рабьо (Камавинга, 61), Тчуамени (Фофана, 81), Дембеле (Коло-Муани, 86), Барколя (Жиру, 61), Мбаппе.

Польша – Скорупски, Давидович, Беднарек, Кивер, Залевски (Скурась, 68), Зелиньски, Шиманьски (Свидерски, 68), Модер, Франковски, Урбаньски, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Залевски (24), Рабьо (43), Давидович (89), Свидерски (90+2).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Польшаликларнинг бурчак тўпи зарба билан якунланди. Меньян ўз ўрнида. 

79. ГОЛ! Левандовски яна чап тарафга зарба йўллада, Меньян яна шу тарафга ташланди, бироқ бу сафар қайтара олмади.


77. Меньян!!! Левандовскининг 11 метрдан йўллаган зарбасини французлар посбони қайтарди, бироқ ҳакам унинг дарвозаси чизиғидан иккала оёғи билан чиқиб кетганини маълум қилиб, қайта зарба белгилади.

76. Пенальти! Упамекано ўз жарима майдонида қўполлик ишлатгани учун Франция дарвозасига пенальти белгиланди.

74. Польшалик футболчи рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади. Аммо ВАР монитор қаршисига ҳакамни чорлади.

70. Тео чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кириб, узатма амалга оширди, аммо шериклари тўпга етиб кела олмади.

61. Францияда биратўла уч ўзгариш содир бўлди.

56. ГОЛ! Мбаппе пенальтидан Европа чемпионатидаги дастлабки голини урди!


55. Пенальти! Дембеле рақиб жарима майдони ичида йиқитилди.

53. Эрнандес ҳужумда қўполлик ишлатди.

49. Скорупски! Мбаппенинг айланма зарбасини польшалик посбон қайтарди.

48. Кантенинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

47. Мбаппенинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Французларда кетма-кет иккита хавфли вазият юзага келди. Дастлаб Тео, сўнгра Мбаппенинг зарбаларидан кейин Скорупский вазият қаҳрамонига айланди.

43. Рабьо рақиб футболчиси нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

39. Тчуамени жарима майдони ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Рекошет Польша жонига оро кирди.

34. Польшадан яна бир хавфли вазият! Зелиньскийнинг узатмасидан сўнг Левандовски бош билан зарба йўллади, тўп Салибага тегиб, майдонни тарк этди.

28. Футболчилар чанқоқларини босиб олишди.

26. Дембеленинг яна бир муваффақиятсиз бурчак узатбаси - бу сафар тўп тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди.

24. Залевски икки қўли билан Мбаппенинг футболкасини ушлаб олди ва унинг қарши ҳужумга қочиб кетишига тўсқинлик қилди — сариқ карточка.

15. Польшадан хавфли бурчак зарбаси! Урбаньскининг узатмасидан сўнг яна Меньян катта саҳнага чиқди.

6. Зелинскийдан хавфли зарба! Меньян ўз ўрнида.

4. Французлар дастлабки дақиқаларданоқ назоратни қўлга олишди.

1. Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика