

Учрашув Форт-Лодердейлдаги "Ди-Эр-Ви Пи-Эн-Ка Стэдиум" стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугади.
Ғолиблар таркибида уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес ва аргентиналик форвард Лионель Месси дубль қайд этишди. Шу тариқа, "Интер Майами" MLS'даги бешта ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига чек қўйди.
Аввалроқ жамоа тўрт марта дуранг ўйнаб, бир бор мағлубиятга учраган эди. "Ди-Си Юнайтед" эса ўз навбатида охирги учта ўйинда иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
MLS'нинг навбатдаги ўйинида "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити" билан куч синашади, "Ди-Си Юнайтед" эса "Нью-Йорк Ред Буллз"га қарши майдонга тушади.



