

Унинг қўл остида Тожикистон Осиё кубогида чорак финалга қадар етиб борди.
Тожикистон футбол Федерацияси Петр Сегртни икки йиллик ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятида омад тилайди.
Петр Сегрт Тожикистон терма жамоаси 24 та ўйин ўтказган, 11 та ғалаба, 7 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этди. Шунингдек Сегрт қўл остида Тожикистон "King’s Cup 2022" ва "Мердека Кубоги" мусобақаларида ғолиб бўлди.
Тожикистон терма жамоасининг янги мураббийи номи тез орада эълон қилинади.




