UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  1 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  13 22:08А Серия. "Рома" "Эмполи" меҳмони бўлмоқда, Шомуродов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  31 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  27 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  1 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  66 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2 20:42Суперлига. "Хоразм" илк турда "Шўртан"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 20:21"Рубин" — "Спартак". Ашурматов захирада  0 20:19"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  20 20:03Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказган ҳолда, меҳмонда "Хетафе"га мағлуб бўлди  10 19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  19 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  5 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1

Даҳшат! Иорданияга қарши ўйиндан олдин кореялик футболчи Сон Хён Минга мушт туширишга уринган Янгиликлар

Даҳшат! Иорданияга қарши ўйиндан олдин кореялик футболчи Сон Хён Минга мушт туширишга уринган

Осиё кубоги ярим финал ўйини олдидан Корея Республикаси футболчилар ўртасида катта низо юз берган.

Корея Республикаси Қатар мезбонлик қилган Осиё кубогининг ярим финал босқичида Иорданияга сенсацион тарзда мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашганди. Ушбу учрашувдан олдин терма жамоа ичида низо келиб чиққани маълум бўлди.

Гап шундаки, Корея Республикаси термаси кечки овқатга йиғилади, терманинг нисбатан ёш бўлган уч нафар ўйинчиси (Ли Кан Ин, Сеол Йонг Ву ва Жунг Во Йонг) эса тезроқ овқатланиб, стол тенниси ўйнашни бошлашади. Улар бироз шовқин солишади ва овқатланаётган бошқа жамоадошларига ҳалал беришади. Бу ҳолат жамоа сардори Сон Хён Минга ёқмайди. Сон жамоадошларига ўйинни тўхтатиб, терма жамоа овқатланаётган столга қайтишларини, бу нарса Иорданияга қарши ўйиндан олдин жамоанинг бирдамлиги учун муҳимлигини айтади. Стол теннис ўйнаётган ўйинчилар сардорнинг гапига қулоқ солишмайди ва ўртада низо келиб чиқади. Шундан сўнг, Сон Хён Мин ПСЖ футболчиси Ли Кан Иннинг ёқасидан ушлайди. Ли Кан Ин эса жавоб тариқасида Сонга мушт туширади, аммо "Тоттенхэм" футболчиси бу зарбага чап беришга улгуради. Бошқа футболчилар жанжални бостираётган пайтда Сон Хён Миннинг бармоғи чиқиб кетади. Ярим финал ўйинида Сон иккита бармоғи бирлаштирилган ҳолатда махсус боғич билан ўйнашига айнан шу ҳолат сабаб бўлган. Умуман, Сон Хён Мин ва Ли Кан Ин ўртасидаги совуқ муносабат анчадан бери давом этарди. Бу жанжал эса "портловчи" нуқта бўлади.


Cон Хён Мин Иорданияга қарши ўйинда иккита бармоқларида махсус боғлам билан ҳаракат қилган


Вазият шу билан якунланмайди. Кореялик тажрибали футболчилар бош мураббий Юрген Клинсманнинг ёнига Ли Кан Инни таркибдан четлаштиришни илтимос қилиб киришади, аммо мураббий буни рад этади. Сон ва Ли Кан Ин Осиё кубоги ярим финал ўйинида тўлиқ майдонда ҳаракат қилишади.

Иорданияга учралган аламли мағлубиятдан сўнг, Сон Хён Мин терма жамоадаги келажаги ноаниқ эканлиги ва бунга мураббий сабаб эканини маълум қилди. 

"Келажакда терма жамоада ўйнайманми, йўқми, буни билмайман. Мураббий ортиқ менга эътибор қаратмаяпти. Бундан кейин нима бўлишини билмайман", -дейди Сон Хён Мин.

Клинсманн Жанубий Корея бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилиш арафасида турибди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика