UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  12 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  3 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  5 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  5 15:40"Фулхэм" - "Манчестер Сити". Таркиблар билан танишинг  6 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  6 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  11 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  8 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  1

2024 йил 1 июнгача футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади — Президент қарори Янгиликлар

2024 йил 1 июнгача футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади — Президент қарори

Миллий футбол маркази ҳамда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.

“Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 03.11.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

- Миллий футбол маркази;

- Футбол бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби негизида Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази;

- Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази.

Шунингдек, Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш маркази Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази этиб, Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси Республика футбол академияси этиб қайта номланади.

2025 йил 1 январдан ҳудудий футбол академиялари, мактаблари ва бошқа давлат футбол-таълим муассасалари тренерларининг Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказидан мажбурий равишда тегишли лицензияларни олгандан сўнг фаолият кўрсатиш амалиёти жорий қилинади.

2024 йил сентябрда Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан ҳудудларда футзал жамоалари ташкил этилади, шу жумладан профессионал футбол клублари ҳузуридаги футзал бўйича асосий, ёшлар ва аёллар жамоалари фаолияти йўлга қўйилади.

2024 йил 1 январдан профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчи ва мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ижобий хулосаси асосида уларнинг хусусий секторда амалга оширадиган футболни ривожлантириш лойиҳалари учун миллий валютада 1,5 миллиард сўмгача 5 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредит ажратилади.

Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказида “футбол тренери”, “футбол ҳаками”, “футбол таҳлилчиси”, “футбол селекционери” (скаут), “спорт психологи”, “футбол менежери”, “футбол маркетологи” каби мутахассисликларга ўқитиш йўлга қўйилади.

2024/2025 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалида “спорт шифокори”, “спорт диетологи”, “спорт фармакологи” билан бирга “спорт психологи” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

2024 йил 1 мартгача республикадаги барча стадион ва футбол майдонларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.

2024 йил 1 июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика