35 ёшли Фабио Куальярелла А Сериянинг кетма-кет 6 та ўйинида гол урди

17 дек 2018, 09:16
“Сампдория” клуби А Сериянинг 16-турида “Парма” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Генуя клубининг 2-голига ҳужумчи Фабио Куальярелла муаллифлик қилди. 35 ёшли Фабио А Сериянинг кетма-кет 6 та ўйинида гол уришга эришди. Футболчи фаолияти давомида илк бор шундай кўрсаткич қайд этди. У жорий мавсум клуб сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›