UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Ислом Исмоилов: "Финалларда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади"  0 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  12 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  9 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  12 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1

Расмий хабар: "Пахтакор" германиялик футболчи билан шартнома тузди Янгиликлар

Расмий хабар: "Пахтакор" германиялик футболчи билан шартнома тузди

Германиянинг "Кайзерслаутерн" ёшлар жамоаси футболчиси Кими Мерк "Пахтакор" билан шартнома тузди.

19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Германияда туғилган ва "Кайзерслаутерн" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг отаси – қирғизистонлик, шунинг учун Мерк 2023 йилдан бери Қирғиз Республикаси ёшлар терма жамоасида ўйнаб келмоқда. Март ойида у U-20 Осиё Кубогида мамлакат терма жамоаси таркибида майдонга тушди. Шунингдек, Кими U-23 терма жамоасида ҳам ўйнаган ва яқинда Қирғиз Республикаси миллий терма жамоасидан чақирув олди.

Позициясига кўра, Мерк ҳужумкор ярим ҳимоячи, аммо у ҳужумнинг қанотларида ҳам ўйнай олади. Яқинда у 19 ёшга тўлди. Меркнинг кучли томонлари – тўпга эгалик қилиш, комбинацион футбол ўйнаш ва майдонни кўра олиш. U-20 Осиё Кубогида у Қирғиз Республикаси терма жамоаси етакчиларидан бири бўлди, жамоани бошқарди ва тез-тез ақлли пасларга муаллифлик қилди.

Кими Мерк 2 ҳафта давомида "Пахтакор" билан шуғулланди ва бугун "шерлар" билан кўп йиллик шартномага имзо чекди.



Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин. Гап ким ҳақида бормоқда?        

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика