UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  0 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  1 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  23 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2

Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин. Гап ким ҳақида бормоқда? Янгиликлар

Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин. Гап ким ҳақида бормоқда?

Сизга "Пахтакор"нинг янги футболчиси ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотларни улашамиз.

"Пахтакор" ёзги трансфер кампаниясини давом эттирмоқда. Бу гал амалдаги мамлакат чемпиони Германияда туғилган ва футбол таълимини шу ерда олган ярим ҳимоячи Кими Мерк билан шартнома имзолашга яқин турибди.


Кими Мерк расмий маълумотларга кўра, 40 минг киши истиқомат қилувчи Пирмазенс шаҳрида туғилган. Шаҳар Рейнланд-Пфальц номини олган ҳудудда жойлашган. Шунингдек, машҳур футбол шаҳарлари – Кайзерслаутерн ва Майнц ҳам шу ерда.

Кимининг акаси бор, у ҳам профессионал футбол ўйнайди. Уларнинг отаси Қирғиз Республикасида туғилган, шунинг учун иккала ўғли ҳам Қирғизистон фуқаролигини қабул қилиб, ушбу мамлакат терма жамоаларида ўйнашмоқда. Агар "Пахтакор" Кими билан шартнома имзоласа, у Ўзбекистон чемпионатидаги "5+1" кўринишидаги Осиё мамлакатлари футболчилари лимитини банд қилади. 



Кими Мерк 8 ёшида "Кайзерслаутерн" болалар жамоасидан таклиф олган. Сўнгги бир неча йил давомида "Кайзерслаутерн" U-17 ва U-19 жамоаларида тўп тепган, у ерда "Хоффенхайм", "Майнц", "Фрайбург", "Штутгарт" ва "Бавария" академиялари тарбияланувчиларига қарши ўйнаган. Бундеслиганинг ёшлар биринчилигида (Жанубий/Жануби-Ғарбий ҳудуд) Мерк ўтган мавсумда 13 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

2023 йил март ойида Мерк ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида иштирок этган Қирғизистон U-20 терма жамоасидан чақирув олди. Кими доим асосий таркибда майдонга тушди, Хитойга қарши баҳсда эса голли узатма берди. Қирғиз Республикаси бор-йўғи 1 очко жамғариб, мусобақанинг плей-офф босқичига чиқа олмади.



Позициясига кўра, Мерк ҳужумкор ярим ҳимоячи, аммо у ҳужумнинг қанотларида ҳам ўйнай олади. Яқинда у 19 ёшга тўлди. Меркнинг кучли томонлари – тўпга эгалик қилиш, комбинацион футбол ўйнаш ва майдонни кўра олиш. U-20 Осиё Кубогида у Қирғиз Республикаси терма жамоаси етакчиларидан бири бўлди, жамоани бошқарди ва тез-тез ақлли пасларга муаллифлик қилди.

Кими Осиё Кубоги U-20дан сўнг Қирғизистон U-23 терма жамоасида ўйнади, шундан сўнг ёш бўлишига қарамай (ўша пайтда атиги 18 ёшда эди), мамлакатнинг асосий терма жамоасига жалб этилди.

Баҳорда Кими германиялик футбол блогери freekickerz дастурида суратга тушди ва у ерда жарима зарбаларини тепиш бўйича беллашди. Агар сиз ушбу видеони томоша қилишни истасангиз, сизга автоматик субтитрларни ёқишингизни маслаҳат берамиз.



Европа топ-даражасидаги футбол таълимини олган ёш футболчилар Ўзбекистонга тез-тез келмаслигини инобатга олсак, Меркнинг "Пахтакор" таркибидаги ўйинларини кўриш қизиқ бўлади. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика