UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  1 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  6 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  3 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  19 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12

Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин. Гап ким ҳақида бормоқда? Янгиликлар

Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин. Гап ким ҳақида бормоқда?

Сизга "Пахтакор"нинг янги футболчиси ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотларни улашамиз.

"Пахтакор" ёзги трансфер кампаниясини давом эттирмоқда. Бу гал амалдаги мамлакат чемпиони Германияда туғилган ва футбол таълимини шу ерда олган ярим ҳимоячи Кими Мерк билан шартнома имзолашга яқин турибди.


Кими Мерк расмий маълумотларга кўра, 40 минг киши истиқомат қилувчи Пирмазенс шаҳрида туғилган. Шаҳар Рейнланд-Пфальц номини олган ҳудудда жойлашган. Шунингдек, машҳур футбол шаҳарлари – Кайзерслаутерн ва Майнц ҳам шу ерда.

Кимининг акаси бор, у ҳам профессионал футбол ўйнайди. Уларнинг отаси Қирғиз Республикасида туғилган, шунинг учун иккала ўғли ҳам Қирғизистон фуқаролигини қабул қилиб, ушбу мамлакат терма жамоаларида ўйнашмоқда. Агар "Пахтакор" Кими билан шартнома имзоласа, у Ўзбекистон чемпионатидаги "5+1" кўринишидаги Осиё мамлакатлари футболчилари лимитини банд қилади. 



Кими Мерк 8 ёшида "Кайзерслаутерн" болалар жамоасидан таклиф олган. Сўнгги бир неча йил давомида "Кайзерслаутерн" U-17 ва U-19 жамоаларида тўп тепган, у ерда "Хоффенхайм", "Майнц", "Фрайбург", "Штутгарт" ва "Бавария" академиялари тарбияланувчиларига қарши ўйнаган. Бундеслиганинг ёшлар биринчилигида (Жанубий/Жануби-Ғарбий ҳудуд) Мерк ўтган мавсумда 13 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

2023 йил март ойида Мерк ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида иштирок этган Қирғизистон U-20 терма жамоасидан чақирув олди. Кими доим асосий таркибда майдонга тушди, Хитойга қарши баҳсда эса голли узатма берди. Қирғиз Республикаси бор-йўғи 1 очко жамғариб, мусобақанинг плей-офф босқичига чиқа олмади.



Позициясига кўра, Мерк ҳужумкор ярим ҳимоячи, аммо у ҳужумнинг қанотларида ҳам ўйнай олади. Яқинда у 19 ёшга тўлди. Меркнинг кучли томонлари – тўпга эгалик қилиш, комбинацион футбол ўйнаш ва майдонни кўра олиш. U-20 Осиё Кубогида у Қирғиз Республикаси терма жамоаси етакчиларидан бири бўлди, жамоани бошқарди ва тез-тез ақлли пасларга муаллифлик қилди.

Кими Осиё Кубоги U-20дан сўнг Қирғизистон U-23 терма жамоасида ўйнади, шундан сўнг ёш бўлишига қарамай (ўша пайтда атиги 18 ёшда эди), мамлакатнинг асосий терма жамоасига жалб этилди.

Баҳорда Кими германиялик футбол блогери freekickerz дастурида суратга тушди ва у ерда жарима зарбаларини тепиш бўйича беллашди. Агар сиз ушбу видеони томоша қилишни истасангиз, сизга автоматик субтитрларни ёқишингизни маслаҳат берамиз.



Европа топ-даражасидаги футбол таълимини олган ёш футболчилар Ўзбекистонга тез-тез келмаслигини инобатга олсак, Меркнинг "Пахтакор" таркибидаги ўйинларини кўриш қизиқ бўлади. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика