UZ

Сўнгги янгиликлар

01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  0 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 00:00Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  1 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  16 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  6 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  16 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  5

Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйин тўхтатилиши шарт эди" Янгиликлар

Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйин тўхтатилиши шарт эди"

Юртимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубоги чорак финал учрашувида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ироқ U-23 термасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратишга эришди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Соукуп ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди. Мураббий ўйинда мухлислар томонидан юзага келтирилган вазият борасида ўз норозилигини яшириб ўтирмади.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз...

- Аввало, Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз бу ўйинда ҳеч нарса қила олганимиз йўқ. Қизил карточка ва пенальтини ВАР белгилади. Мен ёки ўйинчиларим эмас. Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйинчиларим чигилёзди машғулотларини ўтказа олишмади. Мураббийлар штаби захира ўриндиғидан бошқа жойга чиқа олмади. Сабаби, мухлислар биз томон тошлар улоқтиришди. ОФКга саволим бор: бу нормал ҳолатми? Кечирасиз-ку, ўйин тўхтатилиши керак эди. Мен ўйин ҳақида фикр билдирмоқчи эмасман. Бу менинг Ироқ терма жамоасидаги сўнгги ўйиним эди. Менинг шартномам ўз якунига етди. Натижадан эмас, қандай мағлуб бўлганимиздан хафаман. Мухлислар бизга керагидан ортиқ босим қилишди. Бу адолатдан эмас. Биз ҳавфсиз ўйнашимиз керак эди. Жароҳатлардан қўрқишимиз эмас.

- Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони четлатилган ҳолатда ҳужумчининг провакацион ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Яна қайтараман. Бу мусобақада ВАР бор. Ҳакам ВАР остида ишлайди. Сиз нимадан норозисиз? Ҳакам тўғри қарор қабул қилган эди.  Қарорни бизнинг жамоа эмас, ҳакам қабул қилди. Тасаввур қилинг, агарда сиз меҳмонда ҳаракат қилаётган бўлсангиз ва ўйинчиларингиз тошлар остида қолишса, сиз давом этишни истармидингиз? ОФК ва ҳакам бунинг чорасини топиши керак эди. Ўйин тўхтатилиши шарт эди. 

Рейтинг: -123   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика