UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  0 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  1 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  15 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  9

"Navruz Cup-2022". Ўзбекистон Сергеевнинг дубли эвазига Қирғиз Республикаси устидан зафар қучиб, финалга йўл олди Янгиликлар

"Navruz Cup-2022". Ўзбекистон Сергеевнинг дубли эвазига Қирғиз Республикаси устидан зафар қучиб, финалга йўл олди

Халқаро ўртоқлик мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Қирғиз Республикаси ўртасидаги ўйин якунига етди.

"Navruz Cup-2022". Иккинчи ўйин

Ҳакамлар: Насрулло Кабиров, Исмоил Нуралиев, Вафо Караев, Сайёджон Зайниддинов (барчаси – Тожикистон)

Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 3:1 

25.03.2022. Наманган. "Марказий" стадиони

Гол: Элдор Шомуродов 65', Игорь Сергеев 85', 90+1'  – Мирлан Мурзаев 6' 

Ўзбекистон: 12.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 18.Абдулла Абдуллаев, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 9.Одил Ҳамробеков, 7.Отабек Шукуров, 22.Жавоҳир Сидиқов (19.Азизбек Амонов, 46), 17.Достонбек Ҳамдамов ( 21.Игорь Сергеев, 79), 10.Жалолиддин Машарипов (23.Ойбек Бозоров, 89), 14.Элдор Шомуродов (с) (15.Умар Эшмуродов, 87)

Захира: 1.Умид Эргашев, 16.Валижон Раҳимов, 2.Ислом Қобилов, 11.Ҳусниддин Алиқулов, 13.Шерзод Насруллаев, 6.Сардор Собирхўжаев, 20.Ҳожимат Эркинов

Қирғиз Республикаси: 13.Эржан Токотаев, 2.Валерий Кичин (с), 5.Айзар Акматов, 18.Қайрат Жиргалбек, 11.Бекжан Сагинбаев (14.Александр Мишенко, 72), 20.Бахтияр Дуйшобеков, 12.Одилжон Абдураҳмонов (8.Азим Азаров, 82), 22.Алимардон Шукуров, 7.Гулжигит Аликулов, 21.Фархат Мусабеков (23.Аҳлиддин Исроилов, 72), 10.Мирлан Мурзаев

Захира: 1.Павел Матяш, 16.Калисбек Акималиев, 6.Данила Сокирченко, 25.Христиан Браузман, 17.Атай Жумашев, 15.Муролимжон Аҳмедов, 26.Абай Боколеев, 9.Эрнист Батирканов, 19.Эльдар Молдожунусов


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди! Ўзбекистон иродали ғалабага эришди ва мусобақа финалига чиқди! 

90+1. ГООООООООООООЛ! Бозоровнинг бурчакдан узатиб берган пасидан кейин Игорь Сергеев бош билан тўп киритиб, дублни расмийлаштирди – 3:1! 

Баҳсдаги тўртинчи голни ушбу ҳавола орқали томоша қилинг.

Иккинчи таймнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди. 

89. Ўзбекистонда навбатдаги ўзгариш: Машарипов ўрнига Бозоров тушди. 

87. Ўзбекистонда ўзгариш: Шомуродов ўрнига Эшмуродов туширилди. 

85. ГОООООООООООООООООООООЛ! Сайфиевнинг пасидан сўнг жарима майдони ичида пала-партиш ҳолат кузатилди. Бундан маҳоратли ҳужумчимиз Игорь Сергеев унумли фойдаланиб қолди ва термамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1! 

Сергеевнинг биринчи голини мана шу ҳавола орқали кўришингиз мумкин. 

84. "Қирғизистонлик Месси" номини олган Гулжигит Аликуловдан яхши зарба, дарвозабонимиз ишончли ҳаракат қилди.

82. Қирғиз Республикасида ўзгариш: Одилжон Абдурахмонов ўрнига Азим Азаров ўйинга қўшилди. 

79. Ўзбекистонда алмаштириш: Достонбек Ҳамдамов ўрнига Игорь Сергеев ўйинни давом эттиради.  

78. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган паси ҳимоячилап томонидан бартараф қилинди. Ўзбекистон фаолликни оширмоқда.  

76. Отабек Шукуровга нисбатан қоида бузилгандек туюлди, аммо бу ҳакам томонидан қайд қилинмади. 

75. Машариповнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

74. Ўйин тобора қизғин палласига кирмоқда. Ҳамробеков рақибга нисбатан қоидани бузди. 

72. Қирғиз Республикасида 2 та ўзгариш: Фархат Мусабеков ўрнига Аҳлиддин Исроилов, Бекжан Сагинбаев ўрнига Александр Мишенко туширилди. 

68. Эржан Токотаевга тиббий ёрдам намойиш этилмоқда. 

65. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Элдор Шомуродов мувозанатни тикламоқда. Машариповнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Ҳамдамов бош билан Шомуродовни тўп билан таъминлади, форвард дарвозани аниқ нишонга олди – 1:1! 

Шомуродов урган голни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

62. Икки жамоа дарвозаларга 6 тадан тўп тепишди. Аммо аниқ зарбалар бўйича катта устунлик қирғизистонликлар тарафда. Улар 5 та аниқ зарба йўллашди, бизникиларда 2 та. 

61. Зарбааа!  Ҳамдамовнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. Кейинги зарбани берган Алижонов мўлжалда адашди, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

59. Шомуродов-Машарипов комбинациясидан сўнг Шукуров зарба беришда қийналди, ҳимоячилар ҳам халақит қилиб қолишди, бундан ташқари, Шукуровнинг ўзи ҳам йиқилиб тушди. 

57. Сречко Катанец яна қандайдир алмаштиришларша қўл урмасмикан?! Вақт ўтиб бормоқда... 

54. Шукуров рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам жаҳл қилаётган Сречко Катанецни тинчлантиришга уринмоқда. 

52. Уууух!  Наҳотки?! Амоновнинг пасидан сўнг Элдор Шомуродов бирга-бир ҳолатга чиқиб борди. Сардоримизнинг зарбасини Токотаев тўсишга эришди. Эҳ, қандай имконият...

50. Бурчак зарбаси фойда келтирмади. Навбатдаги ҳужумда Отабек Шукуров термамиз фойдасига бурчак тўпи ишлаб олди.

49. Фарруҳ Сайфиевдан кросс, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди, бурчак зарбаси.  

46. Учрашув Машариповнинг фаоллиги билан старт олди. Унинг марказ томон узатмасидан сўнг пала-партишлик юзага келди. Орада ўйинга энди қўшилган Амоновга ҳам тўп тегди. 

46. Ўзбекистонда ўзгариш: Жавоҳир Сидиқов ўрнига Азизбек Амонов ўйинга қўшилди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Катанец жамоасининг биринчи бўлимдаги ўйини ҳақида қандай фикрдасиз? Сўровномада иштирок этинг >>> СЎРОВНОМА

Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

45. Рақиб посбони тўпни қўлидан чиқариб юборгач, вакилларимиз бурчак тўпига эга бўлишди. Бироқ бу бизга ҳеч қандай фойда келтирмади.

42. Элдор Шомуродовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

41. Шомуродов майдон марказида Кичин томонидан йиқитилди, Ўзбекистон ҳужумни давом эттирди, якунда Шукуров офсайдда қолиб кетди. 

37. Ууух! Ҳужумчи Мурзаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча хавфли кўриниш касб этди. 

37. Жавоҳир Сидиқов рақамдоши Алимардон Шукуровни йиқитгани боис жарима зарбаси белгиланди.

36. Меҳмонлар кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда. 

33. Алижонов Аликуловга нисбатан қоидани бузди, жарима тўпи. 

30. Термамиз аъзолари майдон марказида Гулжигит Аликуловдан тўпни олиб қўйиб, ҳужумга борди. Ҳамробековнинг ичкарига узатмасидан кейин тўп яна рақибга ўтди.

27. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 69% – 31%

25. Ҳамробеков майдон марказида Абдураҳмоновга нисбатан жуда қўпол ўйнади. 

22. Шомуродов ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтиб, Жавоҳир Сидиқовга пас узатди, аммо ярим ҳимоячи тўпни тўхтатишга уриниб, катта хато қилди. Натижада тўп рақиблар посбонига ўтди.

20. Алижоновнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган пасидан кейин Эржан Токотаев тўпни эгаллаб олди. 

17. Қирғиз Республикаси анча тартибли ўйин кўрсатмоқда. Қойил қолиш керак. 

14. Зарбааа!  Машариповнинг чамаси 17 метрдан ерлатиб йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди.  

11. Қирғизистонликлар бурчак тўпига эга бўлишди, аммо бундан самара чиқмади. Шундан сўнг вакилларимиз қарши ҳужумга ўтишди. Ҳамдамовнинг ичкарига узатмаси муваффақиятсиз чиқди.

8. Ууух!  Сайфиевнинг узатмасидан кейин жарима майдони ичида тўпни қабул қилган Ҳамдамовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.  

6. ГОЛ! Меҳмонлар ҳисобни очишди. Мирлан Мурзаев бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, тўрдан жой олди – 0:1!  Рустам Ашурматов хатоликка йўл қўйди ва ҳужумчига тўсқинлик қила олмади. 

Дарвозамизга киритилган тўпни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

5. Ҳозирча тўлиқ устунлик вакилларимиз томонда. 

2. Ўзбекистоннинг чап қаноти ўйин бошиданоқ ишга киришди. Сайфиевдан тўпни қабул қилиб олган Машарипов уни майдонда сақлаб қола олмади, тўп чизиқдан чиқиб кетди.   

1. Учрашувга старт берилди! 

- Икки мамлакат мадҳияси янграб ўтди. 

Фото: Толибжон Қосимов

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Ўйин 19:00 да бошланади.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика