UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  2 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

ЕЧЛ. Ҳайр, "Ювентус! "Порту" чорак финалда! Янгиликлар

ЕЧЛ. Ҳайр, "Ювентус! "Порту" чорак финалда!

ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган "Ювентус" - "Порту" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Ювентус Италия – Порту Португалия 3:2

Голлар: Оливейра (19-пен, 0:1), Кьеза (49, 1:1), Кьеза (63, 2:1), Оливейра (115, 2:2), Рабьо (117, 3:2).

Ювентус – Шченсны, Демирал, Бонуччи (де Лигт, 75), Алекс Сандро, Рабьо, Куадрадо, Рэмзи (Маккенни, 75), Артур (Кулусевски, 102), Кьеза (Бернардески, 102), Роналду, Мората.

Порту – Марчесин, Пепе, Сануси (Диас, 71), Мбемба, Манафа, Сержиу Оливейра (Лум, 118), Урибе (Груйич, 90), Корона (Диогу Лейте, 118), Отавио (Сарр, 62), Марега (Тони Мартинес, 105), Тареми.

Огоҳлантириш: Отавио (45), Тареми (52), Кьеза (90), Куадрадо (92), Сержиу Оливейра (97), Бернардески (103), Рабьо (114).

Четлатиш: Тареми (54).

Ювентус

Федерико Кьеза - 49', Федерико Кьеза - 63', Адриен Рабьо - 117'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

10/03/2021, 00:00

2
:
3
Finished AET

Порту

Сержио Оливейра - 19', Сержио Оливейра - 115'

Стадион: Allianz Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
120'
49'  Федерико Кьеза
49'  Криштиану Роналду
63'  Федерико Кьеза
63'  Хуан Куадрадо
75'  Леонардо Бонуччи (Маттейс де Лигт)
75'  Аарон Рэмзи (Уэстон Маккенни)
90'  Федерико Кьеза
92'  Хуан Куадрадо
102'  Артур (Деян Кулусевски)
102'  Федерико Кьеза (Федерико Бернардески)
103'  Федерико Бернардески
114'  Адриен Рабьо
117'  Адриен Рабьо
117'  Федерико Бернардески
19'  Сержио Оливейра
45'  Отавио
52'  Мехди Тареми
54'  Мехди Тареми
62'  Отавио (Маланг Сарр)
71'  Зайду Сануси (Луис Диас)
90'  Матеус Урибе (Марко Груич)
97'  Сержио Оливейра
106'  Мусса Марега (Антонио Мартинес Лопес)
115'  Сержио Оливейра
118'  Хесус Мануэль Корона (Диогу Лейте)
118'  Сержио Оливейра (Мамаду Н'Диайе)
120'  Шансель М'Бемба

ЯНГИЛАШ

Бўлди, тугади!! "Ювентус" учун ЕЧЛ тугади!!! "Порту" сенсацион равишда "Ювентус" тўсиғидан ўтмоқда!!!

120+4. "Ювентус" жарима зарбасига эга бўлмоқда!! Дахшатли вазиятлар!!!

120+2. "Ювентус"нинг босими давом этмоқда. Рабьо жуда-жуда ноаниқ зарба йўллади. Ваҳоланки, унда вариантлар кўп эди.

3 дақиқа қўшиб берилди. Дахшат ўйин бўлмоқда!

120. УХХХХХХХ!! Де Лигт йиқитилдииии!! Пенальти бўлиши мумкин. ВАР ишга тушди.

117. ГОООООООООЛЛЛЛ!! РАБЬООООООО!!!!!! Бурчакдан узатилган тўпга Рабьо боши билан зарба бериб, ҳисобни қисқартирмоқда!!!

115. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! ДАХШААААААААААААТТТТТ!!!! Оливейранинг жаримадан йўллаган зарбаси Шенснининг қўлига тегиб, дарвозага кириб кетди.

113. УХХХХХ!! Моратанинг зарбасини Марчесин ушлаб олди.

110. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!! Кулусевски бир рақибини алдаб, дарвозага зарба берди. Мбемба тўпни қайтарди!

109. ЗАРБАААА!! Роналдунинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

Иккинчи экстра бўлим бошланди!

Дастлабки экстра бўлим якунланди.

103. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Роналду рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди. Аммо Марчесин тўпни ўзига бўйсундирди.

99. ЗАРБАААААА!! МАРЕГААА???!!! Нималар қиляпсан!!! "Порту" яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади....

93. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Аммо ҳаводан узатилган тўпни Шенсни ушлаб олди ва вазият бартараф этилди.

90. Демак, қўшимча бўлимларга старт берилди!

Хуштак чалинди, қўшимча бўлимларни кўрамиз.

90+3. ЗАРБАААААА!!!!! Куадрадонинг кучли зарбасини дарвоза тўсини қайтара олди ҳолосссс!!!

90+1. ГОООЛЛЛЛ!!! ЙЎЎЎҚҚҚ!! Моратанинг голи оффсайд сабабли инобатга олинмади.

89. "Ювентус"да вазият юзага келганди. Аммо Кьезанинг зарбаси дарвозагача етиб бормади.

85. ЗАРБАААААААА!! МАРЕГААААААА!!! УХХХХХ!! Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

83. ЗАРБААААААА!!! Урибенинг кучли зарбасини Шенсни бир амаллаб қайтариб юборди.

82. ЗАРБААААА!! Кьеза рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Марчесиндан сейв!

77. АЖОЙИБ ВАЗИЯТТТ!!! Куадрадонинг Роналду томон узатмаси ўтмади. Марчесин тўпни ушлаб олди.

74. МАРЕГААААА!! Яққол голли вазият кўкка совурилди. Чиройли пасни тўхтатганида ҳисоб тенглашиши ҳеч гап эмасди.

69. ЗАРБАААААА!! Рэмзининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Марчесин қайтариб юборди!

63. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! КЬЕЗААААААААААА!!! Федерико ҳисобни тенглаштирмоқда!!! 

62. ЗАРБАААА!!! Куадрадонинг бурчакдан оширган тўпига Роналду боши билан зарба берди. Марчесиндан сейв!

57. КЬЕЗАААААА!!!! У дарвозабондан ҳам ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади!!! Пепега тасаннооооо!!! 

54. ДАХШАТТТТ!!! Тареми қизил олди!! "Порту"нинг ҳолати ёмонлашмоқда!!

49. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!! Роналдунинг пасидан кейин Кьезанинг идеал зарбаси голга айланди!!! Ҳисоб тенглашди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+2. УХХХХ!! Оливейранинг кучли зарбасини Шенсни ушлаб қолди. 

Дастлабки бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

40. Артурнинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

36. Кьезанинг зарбасини Марчесин ушлаб олди. Умуман олганда зарба кутилганидан кўра оддийроқ бўлиб чиқди.

34. Демираль билан боши тўқнашиб кетган Пепега тиббий ёрдам кўрсатилди ва ўйин давом эттирилмоқда.

30. ЗАРБААААА!!! Рабьонинг кучли зарбасини Марчесин ушлаб олди. Тўп ерга бир-икки марта сапчиб борганди.

27. ЗАРБАААААА!! МОРАТАААА!! Бирга бир вазиятдан фойдалана олмади!!

25. ЗАРБАААААА!! Отавионинг зарбасини Шенсни ушлаб олишда қийналмади. Аниқ зарбалар бўйича ҳисоб - 1:3.

24. ЗАРБАААА!!! Отавионинг кучли зарбасини Шенсни ушлаб олди.

23. "Порту" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетганди. Аммо Марегага оширилган тўп жуда қўпол бўлди ва вазият бартараф қилинди.

19. ГООООООООООООЛЛЛ!!!! ОЛИВЕЙРАА!!! Ҳисоб очилди!! 0:1!

18. Учрашувдаги кульминацион нуқта шу ерда бўлиши мумкин.

17. ПЕНАЛЬТИИИИИИ!!! "Юве" дарвозаси томон!! Тареми йиқитилди. Демираль айбдор бу ерда!

13. Туринликлар аста-секинлик билан ташаббусни ўз қўлига олишга интилмоқда.

9. ЗАРБАААААА!! Куадрадонинг жаримадан узатган тўпига Рэмзи боши билан зарба бериб кўрди. Тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

6. ЗАРБААААААА!!! ТАРЕМИИИИИ!!! Эронлик футболчининг дастлабки зарбасини Бонуччи қайтарди, ҳаводаги тўпга яна Тареми боши билан зарба берди, тўп дарвозанинг тўсинига тегиб, майдонни тарк этди!

3. ЗАРБААААААА!!! УХХХХХХХХ!!!! Моратанинг яқин масофадан боши билан йўллаган кучли зарбасини Марчесин қайтариб юборди!

2. ЗАРБАААА!!! Урибенинг зарбаси ноаниқ кетди!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган. Стадион узра ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Альянц Стэдиум" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда бугун "Ювентус"нинг ЕЧЛдаги тақдири ҳал бўлади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика