

ЧЛ умумий босқичининг 2-тур ўйини 13 октябрь, сешанба куни Истанбулда бўлиб ўтади.
Жума куни "Галатасарой" Туркия Суперлигаси 7-турида "Қосимпошо"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Гюндоган бутун ўйинни захира ўриндиғида ўтказди.
Ўйиндан сўнг германиялик футболчидан "Барселона"га қарши ўйинга тайёрлиги сўралди.
"Мен ўйнамаяпман, қандай тайёр бўлишим керак?”, — деб жавоб берди "Барса" ва "Ман Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси.
35 ёшли Гундоган "Галатасарой"нинг асосий таркибига кирмаяпти ва фақат икки марта — иккала ҳолатда ҳам 84-дақиқада захирадан майдонга тушди.



