UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  7 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  23 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  10 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  9

"Пахтакор"ни рестартга тайёрлашда хизмат қилган мураббий жамоада қолмади Янгиликлар

"Пахтакор"ни рестартга тайёрлашда хизмат қилган мураббий жамоада қолмади

Сайтимиз орқали Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковни "Пахтакор"да иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ, клубда киперлар билан ишлаётган туркиялик мураббий Иброҳим Йилмаз машғулотларга қайтгач Иванков деярли кўриниш бермади. Биз бу борада аниқлик киритиш мақсадида мутахассисга юзландик.

"Пахтакор" клуби билан келиша олмадим. Йил охирига қадар бу жамоада ишламаслигим аниқ. Жорий мавсум якунлангач яъни қишда қайтадан музокара ўтказишим мумкин. Ҳозирча терма жамоа йиғинлари бошлангунига қадар ўзимга жамоа қидиришга уриниб кўраман. Қолганини вақт кўрсатади",- дейди Денис Иванков. 

Бунгача Иванков “Машъал”, “Насаф” жамоаларида самарали меҳнат қилиб кўплаб киперларни тарбиялаган ва катта футболда ўз ўрнига эга бўлишида катта ҳисса қўшганлиги кўпчилик учун сир эмас. Демак, ушбу мураббийни яқин орада ёки кейинги мавсумда Суперлига клубларида кўришимиз эҳтимоли катта. Ўйлаймизки, у бой тажрибаси ва билими билан яна кўплаб посбонларни етиштириб бера олади. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика