UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  0 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  21 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  31 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   10 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  404 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди

АПЛнинг 12-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Брайтон" учрашуви якунланди.

"Манчестер Юнайтед" - "Брайтон" 3:1

"Олд Траффорд"

Гол: Перейра (17), Проппер (20), Данк (64), Рэшфорд (66).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уильямс (Рохо, 90), Линделеф, Магуайр, Уан-Биссака, Мактомини, Фред, Перейра (Лингард, 70), Жеймс, Марсьяль, Рэшфорд (Гринвуд, 90).

Брайтон – Райан, Данк, Берн, Монтойя (Марч, 46), Даффи, Альсате, Проппер, Стивенс, Троссард, Мопе, Коннолли (Мюррей, 46).

Огоҳлантиришлар: Стивенс (5), Данк (19), Монтойя (30), Рэшфорд (45), Уильямс (57), Проппер (74).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! МЮ бугун ишончли ўйин билан ишончли ғалабага эришди.

Учрашув якунланаётган пайтда МакТоминей жароҳат олди. Жиддий бўлса, МЮ учун катта йўқотиш бўлади.

3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Рэшфорднинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Шу паллада у алмаштирилди.

89. Тошкент об-хавоси каби бўлган "Манчестер Юнайтед" бугун ҳам ишончли ўйин кўрсатди. Қўлга киритилажак ғалаба адолатли бўлади.

87. Марсьяльнинг зарбасини осиёлик посбон ушлаб олди.

82. Мопе ҳужумга ўтмоқчи бўлганди. Бироқ унинг йўлидан баҳайбат тоғ каби Магуайр чиқиб келди ва тўпни осонлик билан олиб қўйди.

79. Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси голга айланмади.

Барибир бугунги куннинг марказий учрашуви "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" бўлади. Сайтимизда ушбу ўйиннинг асосий таркиблари билан танишиб олишингиз мумкин: АПЛ. Марказий баҳс! "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" учрашувининг асосий таркиблари эълон қилинди!

76. Дахшатттт!!!! Рэшфорд шунчаки Зиданни бир сонияга ёқиб олди. Унинг Зиданча финтидан кейин ҳимоячи ортда қолди. Зарбани австралиялик посбон қайтарди.

75. ЗАРБАААААА!!! Тўпни жонли девор қайтарди.

74. Лингардни йиқитишди, тахминан 18 метрландан хавфли жарима зарбаси.

72. ЗАРБАААААА!! Уильямснинг зарбасини посбон қайтарди. Иккинчи темпда эса Жеймс посбоннинг ўзини зарбаси билан нишонга олди. "Брайтон" кўзини очишига ҳам вақт йўқ. МЮ рақиб дарвозасини автомат тарзда ўққа тутмоқда.

68. Вой қани гол! Жеймс барча овқатни чайнаб, Рэшфорднинг оғзига солиб қўйганди. Ҳеч нима унга ҳалақит қилмаётган бир паллада, барчамиз ҳисобни 4:1 деб тасаввур қилаётганимизда форвард 1 метрдан ноаниқ зарба берди. Кулгили ҳолат...

66. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Рэшфорд рақибларини кечирмади!!! Марсьялнинг тўп узатишидан кейин Рэшфорд бир зарбаси билан дарвозани ишғол қилди, 3:1! МЮ рақибига нафас олишига ҳам йўл қўймаяпти!

64. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! ДАННККК!!! Ҳисоб қисқарди! 2:1. МЮ ҳимояси панд берди.

63. Уххххххх!!! Бош билан берилган зарба унчалик хавфли эмасди. Мопе тўпга текканида бу гол эди. Аммо дарвозабоннинг шундоққина ёнида ҳужумчи тўпни тепа олмади. Де Хеа тўпни қайтарди.

62. ЗАРБААААААА!!! Фреднинг зарбаси сал қолганда голга айланарди. Айланма йўналиш ҳосил қилган тўп аввалига дарвозабоннинг қўлига ва кейин тўсинга бориб тегиб, майдонга қайтди. Фред чиройли гол муаллифига айланиши мумкин эди.

61. Бугун "днюха"сини нишонлаётган Жеймс супер пас узатиши орқали Рэшфордга қулай вазият тақдим қилганди. Аммо унинг тенгдошининг зарбаси ноаниқ кетди.

57. Рэшфорд ҳужумга ўтганди. Бироқ унинг якуний тўп узатиши ноаниқ бўлди. Фред эса тўпни олиб қўйишда фаол. Бразилиялик футболчи аста-секин ўз ўйинини топиб бормоқда.

54. Ҳозир Магуайр ҳужумга ўтди. Фреднинг оширган тўпига у зарба берди. Тўпни ҳимоячилар қайтарди. Оғир вазнга эга бўлган футболчи МЮдаги илк голини уриш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда.

48. Тайм "Брайтон"нинг олдинга ўтиши билан бошланганди. Бироқ МЮ ҳимоясидаги дирижёр ва сардор Гарри Магуайр барчасини бошқармоқда. 

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ажойиб ўйин бўляпти. Мухлислар кўрадиган футбол. Муҳими прагматикадан йироқ ўйин. Иккинчи бўлимни интиқлик билан кутамиз.

45+3. Фред бугун жуда фаол. Унинг тўп узатишидан кейин Перейранинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

43. Дахшатеееееее.... Жеймс қанотдан жарима майдончаси ичига кириб бориб, тўпни хаволатиб марказга узатди. Данк тўпни чиқариб юборди. Акс ҳолда Рэшфорд исталган услубда рақиб дарвозасини ишғол қилган бўларди. Жеймс ҳақиқатдан ҳам зўр ўйнамоқда. Айтганча бугун унинг туғилган куни. Ўйиндан чиқиб, базм қилиш барчага ёқади...

41. Коннолининг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Статистикага қараймиз... Демак, "Брайтон" ҳали аниқ зарба берганича йўқ. 2 гол урган "иблислар" эса уч бора зарба беришга улгурди. Чакки эмас...

40. МЮнинг марказида яхши трио шаклланмоқда: МакТоминей-Фред-Перейра. Учала футболчи ҳам тўпни олиб қўйишда жуда фаол. Балки Погбага ўрин йўқдир...

38. Рэшфорд тўп билан югуриб кетаётган вақтда олдидаги катта рақибига урилиб кетди ва энди тиббий ёрдам олмоқда.

36. Ўйин қайноқ руҳда кечмоқда. Шунчалар қайноқки, "Брайтон" ҳам бўш келишни истамаяпти. МЮ эса ростдан ҳам зўр ўйнамоқда.

33. Конноли тўп узатилаётган пайтда Де Хеанинг юзига бир тушурди. Ҳеч нима синмади, тишлар жойида, қон йўқ,  ўйин давом этади.

30. Иккинчи гол муаллифи ўзгарди. Проппер автогол урган экан. Нима фарқи бор эди....

28. Ниҳоят! "Брайтон" ҳужумга ўтишни уддалади! Жаримадан узатилган тўпга Данк зарба берди. Ноаниқ.

26. Голгача МЮ ҳужумлари билан рақибининг кўзини очимаётган эди. Энди эса жамоа бироз ортга қайтди ва қарши ҳужумлар тактикасига ўтиб олди.

22. Икки дақиқа вақт ўтди. Ниҳоят гол ҳисобга олинди. Суҳандон ҳам голни эълон қилди. Нимани текширишди, хайронман...

20. ГООООООООООООЛЛЛ!!! Нафас олмасдан иккинчи голни ҳам кўрдик. Жаримадан узатилган тўпдан кейин Магуайр тўпни МакТоминейга ошириб берди. Тўп нимадир бўлиб, дарвозага кириб кетди. Аммо VAR....

17. ГООООООООООЛЛЛЛ!!!! Перейранинг зарбаси Стефенсга теккан ҳолда дарвозага кириб кетди. Рикошет туфайли австралиялик дарвозабон назоратни йўқотганди.

15. ЗАРБАААААА!!!! Рэфшорд бир ҳимоячини алдади, иккинчисини "хот-догга учирди", кейин эса зарба берди. Тўпни Райан ушлаб олди.

11. ЗАРБААААА!!! МакТоминейнинг зарбаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

9. Даниэль Жеймснинг қанотдан узатган пасини меҳмонлар ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

5. Қизиқ... Жамоалар ҳужумга ўтишни исташмаяпти... Ўйин марказдан кечмоқда.

3. Линдельоф ўз позициясидан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига Рэшфорд томон тепганди. Аммо Мэт Райан тўпни ушлаб олди.

1. Учрашув бошланди! Баҳсни Андреас Перейра бошлаб берди.

- Учрашув бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда.

- Икки жамоа ҳам сўнгги ўйинида ғалабага эришган. "Манчестер Юнайтед" ушбу стадионда "Партизан"ни мағлуб этган бўлса, "Брайтон" ўз майдонида "Норвич"ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирган.

- Жамоалар "Олд Траффорд", "Орзулар театри"га чиқиб келишди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика