

Ўйиннинг онлайн ҳисобини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Учрашув 42 градус иссиқликда давом этмоқда. Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида томонлар голга тортадиган вазиятлар ярата олишмади.
Ниҳоят гол урилди. 37-дақиқада Руслан Розиев рақибнинг бир неча ҳимоячисини алдаб ўтган ҳолда дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди, 0:1. Учрашувдаги илк хавфли вазият эди бу.
Биринчи бўлим ушбу ҳисобда якунланди.
56-дақиқада ҳисоб 0:2 кўринишига келди. Бурчакдан узатилган тўпни яна Розиев дарвозага жойлаб қўйди.
76-дақиқада ҳисоб қисқарди. Умеджон Рамазонов вазиятдан унумли фойдаланди.
85-дақиқада Жасурбек Жалолиддинов катта саҳнага чиқди. У посбон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва посбонни алдаб ўтиб, гол уришга эришди, 1:3.
Бугунги учрашувни бевосита "Локомотив" стадионидан 349 томошабин кузатиб бораётгани маълум қилинди.
Учрашув 1:3 ҳисобида якунланди. Шу орқали Ўзбекистон терма жамоаси турнир ғолибига айланди.
16:45 - Тожикистон U-16 - Ўзбекистон U-16 1:3. 349 томошабин
Ҳакамлар: Медер Таичиев, Канат Мирсабеков, Элдос Мирзабеков (учаласи Қирғизистон), Жасур Мухторов (Ўзбекистон)
Комиссар: Исломов Давлатманд (Тожикистон)
Назоратчи: Қодирбек Чиннибеков (Қирғизистон)
Гол: Руслан Розиев (37, 0:1), Руслан Розиев (56, 0:2), Умеджон Рамазонов (76, 1:2), Жасурбек Жалолиддинов (85, 1:3).
Тожикистон U-16: 16.Азизжон Ғоибов, 2.Абдурауф Меҳрубони, 3.Жамшид Сатторов, 4.Жамшиджон Оқилов (19.Довуд Ҳакимов, 87), 9.Муродали Акназаров, 12.Зуҳриддин Фузайлов, 14.Алишер Раҳимов, 17.Алинур Ниёзбеков, 18.Умеджон Рамазонов, 20.Шерзод Дадабоев, 21.Фаизидин Назаров (6.Мизроб Усмонов, 55).
Захира: 1.Фируз Назаров, 5.Фирузжон Бобоназаров, 8.Фарҳод Бобохонов, 13.Иноятулло Шаҳриёри, 15.Муҳаммаджон Ризомов.
Ўзбекистон U-16: 12.Мўминмирзо Қодиров, 4.Сардор Абдурашидхўжаев (3.Фозилжон Пиримқулов, 90+2), 6.Диёрбек Раҳимқулов (2.Алибек Давронов, 90+1), 7.Темур Мамасидиқов, 8.Мироншоҳ Сатторов, 9.Игорь Чикризов, 10.Жасурбек Жалолиддинов, 11.Руслан Розиев, 14.Даниёр Сабиров, 15.Муҳаммадюсуф Насиров (5.Хуршид Убайдуллаев, 46), 20.Азизбек Ҳафизов.
Захира: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 16.Фарруҳбек Муҳторов, 17.Ҳусаин Норчаев, 18.Хушназар Хушназаров.
Огоҳлантириш: Мироншоҳ Сатторов (51), Алинур Ниёзбеков (83).
Четлатиш: Зуҳриддин Фузайлов (60), Хуршид Убайдуллаев (86).



