UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01"Бу ЖЧни Месси ютган, сен эмас!" — Снейдер Отамендининг Винисиусга қилган қилиғини масхара қилди  1 14:58Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?  4 14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  7 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  10 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  24 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  24 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  2 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  10 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  6 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  16 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  1

2-лига. "Пулька" учун кураш давом этмоқда Янгиликлар

2-лига. "Пулька" учун кураш давом этмоқда

Тошкент шаҳар 2-лига беллашувларининг ҳал қилувчи баҳслари давом этмоқда.

8-тур натижаларига кўра пешқадам СКИФ жамоаси 6 ўйиндан 12 очко жамғарган, бир йўла тўртта клуб - "Бунёдкор-А", "Ўрикзор", "Намуна" ва "Пахтакор-1" бир хил 10 очкога эга.

Ушбу босқичда ғолиб чиққан клуб "Пулька"да иштирок этади.

Кеча "Трамвайчи" ҳамда "Ўрикзор" жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ташаббус кўпроқ "Ўрикзор" тарафида бўлди, яратилган қулай имкониятлардан фойдаланишга келганда футболчилар оқсашди. Мезбонлар эса қарши ҳужумларнинг бирини голга айлантиришди. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар "Трамвайчи" жамоасида голли вазиятлар кўпроқ юзага келди. Иккита вазиятда меҳмонлар дарвозабони Мирсодиқ Махаматов жамоасини голдан қутқариб қолган бўлса, яна бир нечта ҳолатларда омад мезбонлардан юз ўгирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар вазиятни ўнглаш учун кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада "Ўрикзор" жамоаси сардори Дониёр Усмоновнинг бурчак зарбасидан етказиб берган тўпини заҳирадан майдонга тушган Абдулла Йўлдошев боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шу тариқа, "Ўрикзор" сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди ва ўз ҳисобига бир очко ёзиб қўйди.



"Трамвайчи" - "Ўрикзор" 1:1
Голлар: Бахтиёр 30 - А.Йўлдошев 90+2

"Ўрикзор": Мирсодиқ Махаматов, Шерзод Қодиров, Абдурашид Валихонов, Абдулла Маҳкамов, Жамшид Исломхўжаев, Азиз Тохиров, Дониёр Усмонов, Нуриддин Насриддинов, Шукур Мўминов, Бекзод Мирсаидов, Баҳром Ғофуров.
Заҳира: Зоир Тошматов, Шойқул Раҳимов, Азиз Аминжонов, Абдулла Йўлдошев, Турғунпўлат Турғунов, Муҳамадазим Нурматов, И.Ғайназаров.

Учрашув якунлангач "Ўрикзор" бош мураббийи Бахтиёр Эргашев фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун жуда оғир ўйинни ўтказдик. Рақиб ўйинчилари жисмонан бақувват бўлгани учун йигитлар қўшимча куч билан ўйнашга мажбур бўлишди. Таркибимиз ёш ўйинчиландан иборат бўлгани учун бироз тажриба етишмаяпти. Ҳар ўйинда биринчи бўлиб тўп ўтказиб юбориб, кейин ҳисобни тенглаштирмоқдамиз.
Жамоамизга имкониятлардан унумли фойдаланадиган ҳужумчи етишмаяпти, айни пайтда таркибимизда бор ёш ҳужумчиларимизни ўстиришга ҳаракат қилаяпмиз.

8-тур
"Намуна" - СКИФ 0:0
"Пахтакор-1" - "Локомотив БФК" 1:0
"Пахтакор-2" - "Бунёдкор-А" (қолдирилган)
"Трамвайчи" - "Ўрикзор" 1:1

Қолдирилган учрашувлар:

1-тур
СКИФ - "Намуна"
"Бунёдкор-А" - "Пахтакор-2"
"Ўрикзор" - "Трамвайчи"

2-тур
"Пахтакор-1" - "Бунёдкор-А"

5-тур
"Пахтакор-1" - "Пахтакор-2"

6-тур
СКИФ - "Пахтакор-2"


№    

Жамоа                           

У      

Ғ          

Д          

М            

Т-Н               

О      

1

СКИФ

6

1

3

0

5-2

12

2

Бунёдкор-А

6

2

4

0

8-5

10

3

Ўрикзор

8

2

4

2

15-14

10

4

Намуна

8

2

4

2

14-13

10

5

Пахтакор-1

6

3

1

2

6-10

10

6

Локомотив БФК

9

2

2

5

14-14

8

7

Трамвайчи

8

1

4

2

9-11

7

8

Пахтакор-2

5

2

0

3

10-11

6



ФК "Ўрикзор" Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика