UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Миржалол Қосимов: "Ҳеч қайси футболчига "Бунёдкор"ни даражасидан пастга тушишига рухсат бермайман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳеч қайси футболчига "Бунёдкор"ни даражасидан пастга тушишига рухсат бермайман"

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Миржалол Қосимов қатнашди.

- Муҳим ғалабадан хурсандмиз. Лекин жуда оғир ўйин бўлди. Чунки молиявий ҳолатимиз ва кетма-кет жамоа уч бор мағлуб бўлганди. Жамоани руҳан тайёрлашга алоҳида урғу бердик. Қолаверса жамоанинг захира ўриндиғи бўм-бўш. Шу тарафлама ўйин бизга қийин бўлди. Футболчиларимга ташаккур ва миннатдорчилик билдираман. Чунки улар керакли пайтда ўзларида куч топа олишмоқда. Бугун жамоамиз мураббийлар штаби хоҳлаган ўйинни кўрсатди. Иккинчи бўлимда ўйин тизгинини ўз қўлимизга олдик ва яратилган вазиятларни голга айлантирдик. Шунингдек, бизларни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Жавлон Иброҳимовни жароҳати туфайли алмаштирдик. Шу боисдан ҳам учинчи марказий ҳимоячи Ислом Қобиловни туширдик. Охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган голда бу ўзгаришни алоқаси йўқ. Жамоа хотиржамликка берилгани ва концентрацияни йўқотгани панд берди.

- Сардор Собирхўжаев ҳақида. Бу футболчи икки йил аввал деярли йўқ бўлиб кетгандек кўринганди. Ҳозир эса анча яхши спорт формасига кириб олган. Бугунги ўйинда энг яхши футболчи бўлди.

- Ташқаридан қараганда копток тепиш осон. Аммо бунинг тагида жуда катта меҳнат ётибди. Сардор Собирхўжаевга қандай ўйин талаб қилаётганимизни тушунтирдик ва машғулотларда меҳнат қилиши кераклигини алоҳида уқтирганмиз. Ҳар бир футболчи қандай даражага чиқиши аввало ўзига боғлиқ. Нафақат машғулот, балки кўчада юриш-туришга ҳам кўп нарса боғлиқ. Чунки инсон ҳаётда нимагадир эришиш учун нимадандир воз кечиши лозим. Футболга ортдан қараб бўлмайди. Футболчи футболни танлаганми, демак шу соҳага чин дилдан ва юракдан меҳр қўйиши лозим.

- Жамоанинг захираси жуда тор. ОТЖнинг норасмий турнирига жалб этилган футболчилар орасида захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтира оладиган ўйинчилар мавжуд. Бу каби норасмий баҳсларда клуб манфаатини ҳам ўйлаш пайти келмадими, нима деб ўйлайсиз?

- Бу каби норасмий турнирлар орқали ОТЖ шаклланиб боради. Якунда эса бу каби турнирлар футболимизни юзини халқаро майдонга кўрсатади. Шу боисдан ҳам Олимпиадага тайёргарлик дастуридан бу каби турнирлар ўрин олган. Футболни шунчаки 10тадан футболка тарқатиб бемалол ўйнаб кетилмайди. Августда бўладиган Осиё ўйинларига иложи бўлса 1997-1998 йилда туғилган футболчиларни юбориш керак. Улар эса бу каби норасмий мусобақалар орқали тобланишади, жамоа сифатида шаклланишади.


- Ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан жамоада тартиб борлиги сезилмоқда. Жамоанинг ички муҳити ҳам рисоладагидек. Бундай муваффақиятга қандай эришасиз? Ҳар бир футболчилар бир индивидуаль гаплашасизми ёки буни яна қандай сири бор?

- 120талик михим бор (кулади). Футболчилар ҳам инсон, уларни ҳам тушуниш керак. Молиявий ҳолат қанчалик қийин бўлган тақдирида ҳам буни ҳеч кимга қизиғи йўқ. Футболчиларга доим такрорлайман, нима еяпсан, нима кийяпсан, нима қиляпсан буни ҳеч кимга қизиғи йўқ. Майдонга чиқдингми, илтимос ўша даражангдан тушмагин. Агарда футболчиларни талабни бажармаса, унда майдонга тушмайди. Тамом. Аввал ҳам таъкидлаганман, шу қийинчиликлар тугаса ҳаммаси яхши бўлади. Футболчи кейинчалик жамоада қоладими-йўқми, буни фарқи йўқ. Узр, ҳозирги кунда мени қўл остимдами мен ҳеч кимга бўшашишга рухсат бермайман. Ўзимга ҳам шундай талабни қўяман. Футболчи либосини киядиган жамоасини ва ўзини даражасидан пастга тушишга ҳаққи йўқ. Бу масъулиятни тўлиқ ҳис этиши керак. Қийин шароитга қарамасдан, ўйнаш керак. Тўғри, жамоамизда ротация қилиш учун имкон йўқ. Камига жуда қисқа фурсат ичида жуда кўплаб ўйинларда майдонга тушяпмиз. Яна кимларга қарши? "Навбаҳор"га Наманганда, "Локомотив" ва "Қўқон-1912". Бугун эса "Насаф" билан ўйнадик. Футболчилар шунга қарамай ўзларида куч топишмоқда. Биз улар билан ҳам индивидуал мулоқот қиламиз. Нимани хоҳлаётганимизни ва улардан нима талаб қилинишини яхши тушунтирамиз. Футболчи майдонга тушдими бўлди, унга ҳеч қандай чегирма йўқ.

- Молиявий қийинчиликлар анчадан буён давом этмоқда. Буёғига иккинчи даврада яна футболчиларга таклиф келиши ва улар кетиб қолиши мумкин...

- Аввало иккинчи давра бошлансин. Ўша даврга келайликчи, кўрамиз. Албатта ҳозирда академиядан чиққан ва ёшлар тарибидан етишиб чиққан футболчиларга эътибор қаратамиз. Чунки айни пайтда кимнидир жамоага таклиф этишга шароитимиз тақозо этмайди. Агарда кимдир кетадиган бўлса, унда унинг ўрнига академиядан етишиб чиққан футболчиларга ишонамиз. Бошқа иложи йўқ. Тўғри натижа бўлмаслиги мумкин. Аммо вақт ўтиши билан ўша футболчилар катта футболга қадам қўяди ва тобланиб пишади.
Биринчи даврани охиригача курашамиз, иккинчи даврада ҳам буни давом эттирамиз. Учинчи ва тўртинчи давралар ҳам борку. Бизнинг ҳозирги мақсад - ўша давраларга қадар кучли-олтиликда етиб бориш. Уёғини вақт кўрсатади.

Агарда етакчи футболчиларимизга яхшигина таклиф билан чиқадиган клуб топилса, унда буни кўриб чиқишга тайёрмиз. Бу нормал ҳолат. Вазиятдан қандай чиқамиз? Кимдирдан воз кечиб бутун жамоани сақлаб қолиш мумкин. Асосий мақсад - жамоани сақлаб қолиш.


Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика